Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:59

Қирғиз-тожик чегарасида яна ўқ отилди. Тожикистоннинг бир ҳарбийси ҳалок бўлди


Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида 970 километрлик чегара бўлиб, шундан атиги 519 километри белгиланган, қолган қисми баҳсли ҳисобланади.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида 970 километрлик чегара бўлиб, шундан атиги 519 километри белгиланган, қолган қисми баҳсли ҳисобланади.

10 март куни қирғиз-тожик чегарасида ўқ отилди. Қирғизистон чегара хизматининг билдиришича, отишма оқибатида қирғиз томонидан ҳеч ким жабрланмаган. Озодлик радиоси тожик хизмати эса, отишмада бир нафар тожик харбийси ҳалок бўлгани ва яна бир фуқаро яралангани ҳақида хабар берди.

Қирғизистон чегара хизмати 10 март куни юз берган отишмада Тожикистонни айблади.

Расман билдирилишича, таҳминан соат 10:50да Тожикистон чегарачилари Қирғизистоннинг Боткен туманига қарашли Тескей қишлоғида чегаранинг аниқланмаган қисмида ҳаракатланиш қоидасини бузган. Қирғиз чегарачилари улардан тартибга амал қилишни талаб этган.

Расмий маълумотда даҳанаки жанжал ортидан тожик чегарачиларига бошқа аскарлар ҳам ёрдамга келгани ва улар кўпчилик бўлиб чегарадан ўтишга ҳаракат қилгани, аммо қирғиз чегарачилари бунга тўсқинлик қилгани таъкидланган.

Қирғиз томони маълумоти бўйича, шундан сўнг икки томон 10 дақиқага яқин ўзаро отишма содир этган. Қирғиз томонидан жабрланганлар йўқ.

Тожикистон расмий органлари мазкур воқеа юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдирмади.

Озодлик радиоси тожик хизмати эса ўз манбаларига таянган ҳолда, отишма пайтида бир нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлгани ва бир фуқаро яралангани ҳақида хабар берди.

Отишмадан сўнг икки томон чегара раҳбарлари музокара ўтказган. Қирғизистон чегара хизматининг маълум қилишича, томонлар содир бўлган ҳодиса юзасидан ўзаро мустақил тезкор тергов ўтказишга ҳамда унинг натижасини 12 март куни Чегара хизматлари раҳбарлари учрашувида тақдим этишни келишиб олган.

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегарада баҳсли участкалар кўп. Ана шу мавҳумлик сабабли қўшни мамлакатларнинг аҳолиси ва чегарачилари ер, сув ва коммуникацияларни талашиб тез-тез тўқнашади. Ва шу можаролар чоғида ўқотар қурол қўлланиши ва инсонлар қурбон бўлиши ҳоллари ҳам кўп учрайди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги энг йирик тўқнашув 2021 йилнинг апрель ойи охирларида содир бўлган эди. Ўшанда “Головной” сув тақсимлаш объекти жойлашган ҳудуд учун жанжал қуролли тўқнашувга айланиб кетган эди.

Бир неча кун давом этган қуролли низо оқибатида қирғиз томонидан 154 киши жабрланди, 36 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Тожикистон ҳукумати эса расман 19 қурбон берганини ва 87 киши ярадор бўлганини маълум қилди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида 970 километрлик чегара бўлиб, шундан атиги 519 километри белгиланган, қолган қисми баҳсли ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG