Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:08

Девон маъмуриятга айланди. Президент маслаҳатчилари бош вазир ўринбосарларини назорат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди


Президент Шавкат Мирзиëев.
Президент Шавкат Мирзиëев.

27 август куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган хос йиғилиш давомида президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар қилингани маълум бўлди.

Президент матбуот хизмати расмийсининг Озодликка билдиришича¸ президент девони бундан сўнг президент маъмурияти этиб қайта ташкил этилади ва ҳозиргача президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайнобиддин Низомиддинов маъмурият раҳбари этиб тайинланган.

Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосарлари лавозимларига ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича собиқ ўринбосари Азиз Магрупов, президент девони ижро секторининг собиқ мудири Алишер Пайғамов ва ўз лавозимини сақлаб қолган президент матбуот котиби Комил Алламжонов тайинланди.

Айни манбанинг билдиришича¸ эндиликда давлат маслаҳатчиси институти тугатилиб, давлат маслаҳатчилари президент маслаҳатчиларига айлантирилган.

Бунинг ортидан Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайриддин Султонов давлат лавозимдан олиниб, бошқа ишга ўтказилган.

Айтилишича¸ Қуронбоев президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган¸ айни пайтда¸ «Ëшлар иттифоқи» раиси лавозимида қолган.

Шахси очиқланмаган манбага таянган Кун.уз нашри¸ Хайриддин Султонов бошқарган хизмат раҳбарлиги Абдужаббор Абдувоҳидовга топширилганини ëзди. “Султонов спичрайтер (нутқ ёзувчи) сифатида президент маърузаларини тайёрлашда давом этади»¸ деб билдирган Кун.уз манбаси.

Айтилишича¸ лавозимидаги "давлат" деган сўздан ажраган Рустам Қосимов, Рустам Иноятов, Виктор Маҳмудов (Хавфсизлик кенгаши котиби) ҳамда Турсинхон Худейбергенов маслаҳатчи мақомини сақлаб қолган.

Бироқ бундан буён улар бош вазир ўринбосарларинингфаолиятини мониторинг ва назорат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Маслаҳатчилар бош вазир ўринбосарлари билан ҳамкорликда ишлашлари шарт бўлади.

Президент девонига Каримов даврида ҳам¸ Мирзиëев президентликка келганидан сўнг ҳам раҳбарлик қилиб келган Зелимхон Ҳайдаровнинг ишда қолгани ëки пенсияга чиққани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Озодлик гаплашган матбуот хизмати вакили¸ Ҳайдаровнинг ишда қолганини айтди¸ аммо унинг янги лавозими қандай номланишига ойдинлик киритмади.

Шунингдек, Ишлар бошқармаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган. Президент маъмурияти фаолиятини маъмурият раҳбари мувофиқлаштириб боради.

Озодлик бу ўзгаришларга оид тафсилотлар¸ уларнинг ҳокимият бошқарувининг кейинги фаолиятига таъсирига оид маълумотларни ўрганишда давом этади.

(Бу жараëнга бевосита алоқадор бўлсангиз¸ тафсилотларни Озодлкнинг Telegram каналига юборишингиз мумкин.)

XS
SM
MD
LG