Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:50

OzodDayjest: Метан нархи қимматлашувига “Ўзтрансгаз” жорий этган чеклов сабаб бўлмоқда


Метан газ учун навбат кутаётган ҳайдовчилар (иллюстратив сурат).
Метан газ учун навбат кутаётган ҳайдовчилар (иллюстратив сурат).

Молия тизими мансабдори катта миқдорда пора олаётганда ушланди. Сенатор Мақсуда Ворисова фермерларга оммавий равишда қасам ичирилганини танқидий баҳолади. Ўзбекистонда метан нархининг кўтарилиб кетишига “Ўзтрансгаз” АЖ жорий этган чеклов сабаб бўлаяпти. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Молия мансабдори бюджетдан ажратиладиган маблағнинг 15 фоизини пора сифатида беришни талаб қилди

Қашқадарё вилояти Муборак тумани молия бўлими раҳбари Самад Қўйлиев катта миқдорда пора олаётганда ушланди (“Ҳуқуқ”, 22 ноябрь). Мансабдор Қорақум қишлоғида қурилиш ишларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган 302,9 миллион сўм ажратиш эвазига “Hard working builders” МЧЖ бош муҳандисидан мазкур сумманинг 15 фоизи миқдорида пора талаб қилган. Икки томон ўзаро савдолашувдан кейин пора миқдори бюджетдан ажратиладиган маблағнинг 7 фоизига, яъни 21 миллион сўмга туширилган. Вилоят прокуратураси тезкор ходимлари бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида молия бўлими раҳбари кўрсатилган миқдордаги порани туман ҳокими ёрдамчиси орқали олаётганда ушланган. Қашқадарё вилоят прокуратураси вакили Баҳодир Эркаев порахўр амалдорларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилгани ҳақида маълум қилган.

Метан нархи қимматлашувининг асосий сабаби айтилди

Жорий йил 17 ноябридан Ўзбекистонда сиқилган газ – метан нархи кескин ошиб кетди (“XXI аср”, 22 ноябрь). Бунга қадар метаннинг бир кубометри 1800 сўмгача сотилган бўлса, бу нарх бирданига 400 сўмга қадар кўтарилди. Молия вазирлиги метанни белгиланган нархдан қимматга сотаётганларга жарима қўлланиши ҳақида огоҳлантирган бўлса-да, ҳудудларда газ қимматлашуви давом этмоқда. Қайд этилишича, метан нархининг кўтарилиб кетишига “Ўзтрансгаз” АЖ жорий этган чеклов сабаб бўлмоқда. Навоий шаҳридаги “Нурота замини” МЧЖ раҳбари Луқмон Атоевга кўра, “Ўзтрансгаз” ширкати автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига ойлик лимит – чеклов жорий қилган. Лимитдан ортиқча олинган газ учун эса қўшимча тўлов талаб этилади. “Масалан, ноябрь ойидан бизга 360 минг кубометр лимит берилган. Уни узоғи билан 15 кунда ишлатиб бўлдик. Сабаби шаҳардаги 3 та АГҚШ ишламаяпти... Ўзи лимит нимага керак? Табиий газ четдан валютага сотиб олинмайди-ку! Ана шу лимит орқали “Ўзтрансгаз” АЖ тадбиркорларга сунъий тўсиқ яратмаяптими?” деган Луқмон Атоев. Маълум қилинишича, “Ўзтрансгаз” ширкати тадбиркорлар билан тузилган шартномаларни истаган пайтда бузиши ҳолати ҳам одатий ҳолга айланган.

Халқ демократик партияси: Оммавий қасам ичириш раҳбариятга ёқишга уринишдан бошқа нарса эмас!

Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий кенгаши раисининг ўринбосари, сенатор Мақсуда Ворисова Сирдарё вилоятидаги фермерлар оммавий равишда қасад ичирилганини танқидий баҳолади (“Оила даврасида”, 22 ноябрь). Қайд этилишича, оммавий қасам ичириш билан қишлоқ хўжалиги тизимидаги муаммоларни ҳал этиб бўлмайди, бу билан ҳосил кўпайиб ҳам қолмайди. Сенаторга кўра, бу “янгилик” раҳбарият олдидаги обрў олишга уринишдир. Ҳозирги шароитда фермерларга оммавий қасам ичтиргандан кўра қишлоқ хўжалиги тизимидаги муаммолар сабабларини таҳлил қилиб, тизимли чоралар кўриш керак.

XS
SM
MD
LG