Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:54

"Жаноб ҳоким, мажбурий меҳнатни улуғлабсиз, болангиз пахта теришга тайёрми?"


OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Анвар Назир 20 ноябрда Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Тошкент ҳокими мажбурий меҳнатни, аниқроғи қулликни улуғлаб чиқди. Миллий қадриятимиз эмиш бу.
Изоҳ мендан:

1. Биринчидан жаноб ҳоким "ит ҳам тагини думи билан тозалайди" деган гапингиз ўринсиз - одамларимиз яшаш жойларини ҳали ҳам тозалашади жаноб ҳоким. Ит эса жамоат жойларини думи билан тозаламайди, ҳали ҳам)) . Буни англадингиз деб умид қиламан).

2. Агар шу мажбурий меҳнат қадриятимиз экан, демак сизнинг ва қолган амалдорларимизнинг яқинлари, болалари хашарда доим қатнашишга тайёрми? пахта далаларига чиқишга? кўчаларни супуришга? сиз эслаганиздек, қорни лапаталар билан тозалашга, қор бор жойларга бориб? шуларга тайёрми? ёки бу "қадрият" фақат шифокорлар, ўқитувчилар учун мажбуриятми?

Инстаграмларини, қиммат ҳаётини ташлаб яқинларингиз доимий шу мажбурий меҳнатда, хашарларда фаол қатнашсин, айтилган мажбурият қадриятимиз экан.

3. Катта Фарғона каналини эслаш бугун мода. Аммо тарих бу аниқ фан- шу "буюк ишларни" аслида, асосан бегуноҳ, катағон қурбонлари қуллар сифатида амалга оширишган. Ҳақиқий қадрият бу бориб шу канал бўйида катағон қурбонларига бағишлаб Қуръон ўқиб, юртга эҳсонлик қилиш.

4. Жаноб ҳоким! илтимос билиб олинг! Асли Миллий қадрият эса, нормал ва фаростали инсонлар учун, бу Тарих, Маданий меросимиз, Тилимиз!

5. Журналистлар эмас, Президент, Давлат шу мажбурий меҳнатга қарши қарорлар чиқазди! сиз эса шу Президентнинг қўлида ишлайсиз .Демак Президентнинг, Давлатнинг бу сиёсатига сиз қаршимисиз?).
Унда илтимос, Жаноб Президент, Парламентимиз палаталарининг Спикерлар Жаноблари, Жаноб Бош Вазир Бошкент ҳокиммининг бу мухолиф қарашларига бу жиддий масала бўйича иззоҳ беришсин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG