Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:57

Сирдарёлик аёл: "Егани нонимиз қолмади - маҳалла бола пулини бермаяпти"


Ётоқхонада яшайдиган Гулчинор Умрзоқова жуда қийин иқтисодий аҳволда қолганини айтади.
Ётоқхонада яшайдиган Гулчинор Умрзоқова жуда қийин иқтисодий аҳволда қолганини айтади.

Сирдарё вилоят, Сирдарё туман, 5-Ширин маҳалласидаги термирйўлчилар ётоқхонасида яшайдиган Гулчинор Умрзоқованинг арз қилишича, эрининг касаллиги боис ёш боласи билан жуда оғир иқтисодий аҳволда қолган.

“Саккиз ойлик болам билан ётоқхонада турамиз. Эрим онаси вафотидан кейин тутқаноқ касалига йўлиқди. Ҳеч қаерда ишламайди. Мардикорлик қилиб, кунига топган 20-30 минг сўми оилага ҳеч нарса бўлмайди. Ўғлим ҳам шамоллаб, касал бўлиб қолган, уни даволатгани пулимиз йўқ. Шу пайтгача ота-онамникидан ташиб, яшаб келдик. Жуда ҳам қийналиб кетдик. Ширин МФЙ бизни кам таъминланганлар “темир дафтари”га ҳам киритмаган. Ҳеч бўлмаса, боламга нафақа беринглар, деб борсам ҳам бермади. Эринг ишлаб топсин, деди. Ахир, эримнинг тутқаноғи бор, шундай ҳам мардикорликка чиққанда юрак ҳовучлаб ўтираман. Туман ҳокимлигига ҳам бордим, ҳеч ким қулоқ солмади, илтимос ёрдам беринглар!”

Егани нонимиз қолмади - маҳалла бола пулини бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:31 0:00
Бевосита линк

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG