Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:04

“Ишхонам ишга тушганидан 17 кун ўтиб бузилди, товон пули беришмаяпти”


Тадбиркорнинг савдо ва маиший хизмат мажмуаси бузилишдан олдин шундай эди
Тадбиркорнинг савдо ва маиший хизмат мажмуаси бузилишдан олдин шундай эди

Фарғона вилоят, Риштон туманининг Тополдиев МФЙда яшайдиган тадбиркор, 35 яшар Адҳам Исоқовнинг OzodMikrofonга арз

қилишича, жорий йилнинг май ойида унинг дўкони ва маиший хизматлар мажмуаси биноси бузиб ташланган, аммо шу пайтгача ҳокимлик товон пулини бермаган.

“Ошхонам, гиламхонам, чевархонам, гўзаллик салоним бор эди. 25 иш ўрни бор эди. Битганига 17 кун бўлган эди. 17 май куни мажбуран бузиб ташлашди. Компенсация пулимизни берамиз деганидан кейин мен ва яна шу кўчадаги 14 та тадбиркор қаршилик қилмадик. Бузишга бузишдию, энди эса компенсация пулини беришмаяпти. Бу прокурор секторидаги жой эди. Прокурорга кирдим, 11 марта ҳокимнинг қабулига кирдим. Айтадики, сизларнинг жойларингиз “қизил линия”га тушмаган экан, дейди. Тушмаган бўлса, нега буздиларинг десам, сабр қилинглар ана берамиз, мана берамиз деб овора қилишяпти. Мен банкдан 560 миллион сўм кредит олганман. Бўйнимда қарз бўлиб турибди. Бу ёқда эса аҳвол бундай. Президентимиз айтган эдику, аввал товон пулини тўлаб кейин буз деб. Жуда ҳам қийин аҳволда қолдим”

“Қизил линия”га тушмаган бўлса, нега буздингиз?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:09 0:00
Бевосита линк
Тадбиркорнинг савдо ва маиший хизмат мажмуаси бузилишдан олдин шундай эди
Тадбиркорнинг савдо ва маиший хизмат мажмуаси бузилишдан олдин шундай эди

Тадбиркорнинг савдо ва маиший хизмат мажмуаси жойининг бугунги кўриниши
Тадбиркорнинг савдо ва маиший хизмат мажмуаси жойининг бугунги кўриниши

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG