Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:12

OzodMikrofon: Ҳоким тендерда ҳалол ютган еримни бошқага бериб юборди


Сариосиёлик тадбиркорнинг балиқ кўли
Сариосиёлик тадбиркорнинг балиқ кўли

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани "Боғи ширин" маҳалласида яшайдиган тадбиркор Фарҳод Эшонқуловнинг арз қилишича, у балиқчилик хўжалиги учун тендердан ютиб олган ерини туман ҳокими бошқа жисмоний шахс номига қарор чиқариб, бериб юборган.

Тадбиркорнинг иддао қилишича, ҳоким пахта ва ғалла учун ажратилган суғориладиган ерларни ҳам бошқаларга бериб юборган.

Фарҳод Эшонқуловнинг бу ҳақда президентга ёзган шикоятидан сўнг, кадастр бўлими ходимлари ноқонуний ерлар борлигини аниқлаган ва далолатнома тузган.

Сотилган ерларга тузилган далолатнома
Сотилган ерларга тузилган далолатнома

Аммо, дейди тадбиркор, вилоят ҳокими Эркин Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинлангач, бу далолатномадаги фактларни ҳам бости-бости қилишмоқчи.

Сотилган ерларга тузилган далолатнома
Сотилган ерларга тузилган далолатнома

Сариосиё ҳокими тендерда ютган еримни бошқага бериб юборди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

...................................................................................................................

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG