Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:48

OzodTa’sir: Озодликка шикоят қилганимдан кейин электрдан "қарз”имдан кечишди


Ойгул Султонованинг электр линияси бормаган уйи
Ойгул Султонованинг электр линияси бормаган уйи

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги Новшаҳар қишлоғида яшайдиган Ойгул Султонованинг 14 июнь куни Озодликка айтишича, уни Ангор тумани электр тармоқлари идорасига таклиф қилишган ва унинг номига асоссиз ёзилган электр энергияси учун қарз бекор қилишган:

“Эрталаб электросетга чақиртиришди. Опам билан бордим. Алишер деган каттаси бор экан. Мендан ариза ёздириб олди ва “бўлди опа, сизнинг масалангизни ҳал қилдик, сизнинг биздан қарзингиз йўқ”, деб айтди. Хурсанд бўлдик, опам ташаккурнома ёзиб берди. Сизларга катта раҳмат”, деди Ойгул Султонова.

Ойгул Султонова Озодликка 6 июнь куни мурожаат қилиб, электр сими тортилмаган уйи учун уни 400 минг сўм миқдорда қарздор қилиб қўйишгани ҳақида бундай деган эди:

“Келинглар, уйимни кўринглар, ҳали очиқ даладаги янги жой, электр тортилмаган, нима учун мен ишлатмаган нарсамга пул тўлашим керак, деганимга қарамасдан, барибир тўлайсиз, компьютерда бор, дейишяпти. Ахир, емаган сомсага мен пул тўламайманку”.

OzodMikrofon: Электр тортилмаган уйимга қарздор қилиб қўйишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:57 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG