Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:31

Андижон "Эски шаҳар" бозори бузилиши ортидан савдогарлар банкларга қарзини тўлолмаяпти


Андижоннинг "Эски шаҳар" бозори 2015 йил июнида бир кечада бузиб ташланган эди
Андижоннинг "Эски шаҳар" бозори 2015 йил июнида бир кечада бузиб ташланган эди

OzodMikrofon рукнига Андижондан қўнғироқ қилган тадбиркор ўтган йили маҳаллий ҳукумат “Эски шаҳар” бозорини бузиши оқибатида ишсиз қолиб, ҳозирда банкдан олган кредитларни тўлолмай қийин аҳволга тушиб қолганини гапирди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларидан ҳадиксирагани боис исмини очиқламаслигимизни илтимос қилган тадбиркор Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бозор бузилаётган пайтда савдогарларга ёрдам кўрсатиши тўғрисида берган ваъдаларидан бирортасини бажармагани, ҳақдор банк вакилларига ёзиб берган тилхатидан тонаётганини айтади.

OzodMikrofon: Андижоннинг "Эски шаҳар" бозори бузилиши ортидан савдогарлар банкларга қарзини тўлолмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00
Бевосита линк


---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Андижон шаҳрининг Эски шаҳар қисмида жойлашган қадимий "Эски шаҳар" марказий деҳқон бозори 2015 йилнинг июнь ойида вилоят ҳокими буйруғи билан бир кечада бульдозерлар билан бузиб ташлангани ҳақида Озодлик хабар қилган эди. Тадбиркорлар ўз дўконлари жойлашган бозор бузилиши тўрисида огоҳлантирилмаган ва дўконларидан молларини зўрға ташиб сақлаб қолишган эди.

XS
SM
MD
LG