Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:34

Муҳожирлар ҳимоячиси Россиядан депортация қилинмоқда


Каромат Шарипов ҳеч қачон Тожикистон граждани бўлмаганини айтмоқда
Каромат Шарипов ҳеч қачон Тожикистон граждани бўлмаганини айтмоқда

Подмосковьенинг Люберци шаҳар суди тожикистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли “Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати раҳбари Каромат Шариповни Россиядан Тожикистонга чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарди. Суд уни “миграция қоидаларини бузганлик”да айблаб, 5 минг рублли жаримага ҳам тортди. Уни ҳимоясига чиққан юзлаб тожик муҳожирлари полиция томонидан ҳибс этилди.

Ҳимоячи Алла Панкова журналистлар олдида қилган чиқишида МДҲ Муҳожирлар федерацияси бошлиғи,“Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” (Таджикские трудовые мигранты) ҳаракати раҳбари Каромат Шариповни Россия ҳукумати депортация қилаётганини маълум қилди.

Адвокатнинг сўзларича, Тожикистон президенти ҳукумати ашаддий танқидчиси бўлган Каромат Шариповга Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекснинг 18.8 моддаси 3 қисмини бузганлик айби қўйилган ва унга депортация қилиш тўғрисида билдиришнома топширилган.

30 ноябр куни ҳуқуқ ҳимоячиси ундан Россия граждани паспорти ноқонуний равишда олиб қўйилгани юзасидан судга қилган шикоятига рад жавоби берилди.

“Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати фаоли Гулбаҳор Қодированинг Озодликка берган маълумотига биноан, Россия гражданлик паспортини Шариповдан ФСБнинг Смоленск вилоят бошқармаси мусодара қилган.

- Биз Мудофаа вазирлигига Шойгу номига унинг хизмат қилгани тўғрисида ваРоссия Мудофаа вазирлиги юрисдикцияси остида экани борасида сўровнома юборгандик. Суд бизнинг бирорта далилларимизни қабул қилмасдан, фақат қарши томоннинг ҳужжатларини қабул қилди. Смоленск ФСБсидан судда ҳеч ким иштирок этгани ҳам йўқ, деди Гулбаҳор Қодирова.

Унинг сўзларига кўра, Каромат Шарипов ҳеч қачон Тожикистон ватандошлигига эга бўлмаган, у Туркистон Ҳарбий округда хизмат қилган ва умрининг асосий қисмини Россияда яшаган.

Каромат Шарипов - Москвадаги муҳожирлар ҳимоячиларидан бири эди
Каромат Шарипов - Москвадаги муҳожирлар ҳимоячиларидан бири эди

“Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати раиси ҳимоясига Люберци шаҳар суди олдига йиғилган юздан зиёд меҳнат муҳожири маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинди ва полиция бўлимига автозакларда олиб кетилди.

Каромат Шарипов ҳам суд қарори эълон қилинганидан кейин ушланди ва полиция назорати остида “Егорьевское” махсус приёмнигига жойлаштирилди.

Ҳимоячилар Каромат Шариповга нисбатан Россияда бошланган босимни Тожикистон ҳукуматининг “Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати устидан қилган арз-шикоятдан бошланганини иддао қилмоқда. Тожикистон раҳбарияти олдин ҳам бу ташкилот фаолиятидан бир қанча маротаба ўз норозилигини билдирган эди.

Эслатиш жойизки, 2016 йилнинг август ойида “Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати “қурултой Низоми ва протоколларидаги камчиликлар” баҳонасида Россия Адлия вазирлиги қарори билан ёпилган эди.

Жорий йилнинг сентябр ойида Каромат Шарипов “Москва” савдо комплексида меҳнат муҳожирларининг оммавий равишда ушланишига қарши чиққан эди. Полиция бедодлигига қарши фикр билдирган Шарипов яқин орада “Москвада 100-минглик мигрантлар митингини уюштиришни” режалаётганинисўзлаганди.

2014 йилда Москванинг яна бир йирик бозори – “Садовод” қўриқчилари раҳбари Каромат Шариповни “ўз одамлари билан бозорни эгаллашга уринганлик”да айблаб, судга берганди.

“Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати 2008 йилда Москвада Каромат Шарипов томонидан тузилган.

XS
SM
MD
LG