Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:31

Ном ўзгартирилган МХХнинг моҳияти ҳам ўзгарадими?


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 14 март куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра¸ МХХ фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бу идора номи Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) деб ўзгартирилди.​ Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида номини ўзгартирган МХХ нинг моҳияти ҳам ўзгарадими¸ деган савол жавобини изладик.

Эшиттиришда қатнашган АҚШлик сиëсатшунос Рафаель Сатторов хавфсизлик хизматнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ривожланган давлатларда қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди.

Дастурда қатнашган журналистлар Даниил Кислов ва Шоҳида Ëқублар номи ўзгарган ташкилотнинг ташқи таҳдидга қарши курашиши, ички таҳдидлар билан эса, прокуратура шуғулланиши зарурлигини уқтиришди.

Қурултой қатнашчилари Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун тезроқ қабул қилиниши зарурлигини таъкидлашди.

Номини ўзгартирган МХХ нинг моҳияти ҳам ўзгарадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:46 0:00
Бевосита линк

Президент Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлисига қилган мурожаатида Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилиниши лозимлиги ҳақида гапирган эди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига 23 йил давомида раҳбарлик қилиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов жорий йил январи охирида лавозимни тарк этган эди.

XS
SM
MD
LG