Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:44

Ёш аëл билан интим видеоси тарқалган урганчлик мулла милицияни шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблади


Ёш аëл билан интим видеоси тарқалган урганчлик мулла милицияни шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00

Ёш қиз билан интим видеоси тарқалган 61 ёшли хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов Озодлик билан суҳбатда Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимларини ўз шахсий ҳаётига дахл қилиб, олти йил аввал олинган видеони ижтимоий тармоқда тарқатиб юборганликда айблади. ​

Кекса ëшли эркакнинг эски китоблар қўйилган хонтахта ёнида қип-яланғоч аҳволда ёш аёл билан интим ҳолатда ўтиргани акс этган видео ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда кенг тарқади.

Видеода¸ эркак ва аëл устига бостириб кириб борган йигитларнинг уларга видеокамерани қаратиб¸ сўроққа тутгани акс этади.

Бунга жавобан аëл ички кийимларини қайта кия бошласа¸ эркак кириб келганларни шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблай бошлайди.

Урганчлик мулла Абдуҳамид Отажонов Озодлик билан суҳбатда видодаги шахс ўзи эканини тасдиқлар экан¸ бу воқеанинг олти йил аввал бўлгани, ўшанда икки нафар милиция ходими уйи эшигини бузиб, устига бостириб киргани ва видеога олганини айтади:

- 2012 йилда бўлганди бу иш. Мениng хотиним йўқ. Ҳеч қандай жиноят қилганим йўқ, ўз уйимда ётибман. Уйда ётиш мумкин эмасми? Муллаларга мумкин эмасми бу ишни қилиш? Хотиним йўқ бўлгани учун¸ ноиложликдан қилдим. Бу қиз менинг уйимга ўзи келган, мажбурлаб олиб келмадим. "Хотинингиз йўқ экан, ўзим массаж қиламан, кирингизни ювиб бераман", деб юрди¸ кейин шу иш бўлди. Лекин булар устимга бостириб кириб, видеога олишди. 2012 йилда бу гап тамом бўлганди. Энди олти йил олдин олинган видеони тарқатиб юборишибди, - дейди Абдуҳамид Отажонов.

Урганчлик мулла уйига бостириб борганларни, берухсат видеога олиб ижтимоий тармоқда тарқатиб юборганларни ўз шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблайди:

- Милицияда сақланиб турган видео қандай қилиб чиқиб кетаяпти? Милиция архивидаги видеони ким бориб чиқариб юбора олади? Милициядан бошқа бу видеони ким чиқариб юбора олади? Кеча милициядан мени қўрқитиб, "Ички ишларга даъвом йўқ", деб ёзиб берасан дейишаяпти. Даъвом йўқ бўлса¸ мени ким чиқарди, девор олдими видеога? Ё осмондан келиб ўзга планеталиклар чиқардими? 2012 йилда бўлгандику бу! Мен ҳозир милициядан шу видеони тарқатиб юборганларни аниқлаб, жазолашни талаб қиламан. Мендек бир қарияни устига бостириб келгунча ўғри-муттаҳамларни ушлашса бўладику булар. Милиция қилган бу иш учун керак бўлса ўзимни ўзим ўлдиришга ҳам тайёр турибман. Милицияни бу қилган ишини ҳамма жойга ёзаман, кейин ўлимим учун жавоб беришсин булар, - дейди Озодлик билан видеосуҳбатда Отажонов.

Айни пайтда¸ Отажонов ўз шахсий ҳаëтига кетма-кет икки марта қўпол равишда дахл қилган милиция ходимларининг шахсини билмаслиги¸ аммо уларнинг Урганч шаҳар ИИБ расмийлари эканини рейд пайтидаги ҳужжатидан билганини айтади.

Озодлик 23-28 август оралиғида Урганч шаҳар ИИБ расмийлари билан боғланиб¸ воқеага муносабат билдиришни сўради. "Ўзимиз қайтиб телефон қиламиз"¸ деган шаҳар милицияси расмийлари ҳозирча Озодликка боғлангани ва Отажонов айбловлари юзасидан изоҳ бергани йўқ.

Урганчлик куф-суфчи мулла

Мулла ва ёш аёл интим ҳолатда ўтирган хонадаги хонтахта устида эски китоблар билан оқ салла турганини кўриш мумкин.

Китоблар ҳақида сўралганда мулла уларнинг ота-бобосидан қолган китоблар эканини айтади.

"Ота-бобомдан қолган қадимий китоблар, тегма китобларга шол бўласан,"- дейди домла яланғоч баданининг пастки қисмини рўмол билан ўрай туриб.

Видеони олаётган эркак эса: "Мен шол бўламанми ё ишни қилган сиз шол бўласизми", дея жавоб қилади.

Озодлик суҳбатлашган айрим урганчликлар видеодаги домла туғмас аёлларга дам солиш билан бутун вилоятга донғи кетган "куф-суфчи" мулла эканини айтишди.

Озодликнинг Facebook саҳифасига мурожаат қилган бир неча аëл айни мулланинг уйига шифо излаб боргани ва жинсий тегажоғликка учраганини иддао қилди.

Абдуҳамид Отажонов бу иддаоларни кескин рад қилди. Мулла Озодлик билан суҳбатда ўтмишда одамларга дам солиш билан шуғуллангани, лекин бепушт аёллар ҳеч қачон мижози бўлмаганини айтди:

- Мени бепушт аёлларга дам солади, деб чиқишибди, бўлмаган гап. Тўғри, менинг отам хўжалардан, эшонлардан бўлган, мулла ўтган. Бизга ёш пайтимизда ўргатган арабча ўқишни. Арабчани биламан. Шунинг учун зиёни тутганлар, ёмон туш кўрганлар, эпилепсия бўлганлар келади дам солдиргани. Уларга Қуръон ўқиб¸ тутатки қиламан. Ўзбекистон давлати тарафидан чиқарилган Қуръони Карим китобидан ёзиб бераман, "Оятлар хислатлари" деган китобдан ёзиб бераман, олиб кетишади, - дейди Отажонов.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг олти йил аввалги рейдидан сўнг мулла дам солиш фаолиятини тўхтатганини айтaди:

- Милицияга олиб кетишди мени ўшанда. Китобларимни ноқонуний ваҳобийларни адабиёти деб, конфискация қилмоқчи бўлишди. Мен уларга қанақа ваҳобий, бу ота-бобомдан қолган эски Фузулийнинг шеърлари битилган китоблар эканини айтдим. Текшириб кўриб қайтариб беришди кейин, - дейди Абдуҳамид Отажонов.

Хоразм вилояти ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими мулозими Озодлик билан суҳбатда аҳоли орасида мулла ёки домла деб аталувчи бу шахснинг аслида диний ташкилотларга алоқаси ҳам¸ табиблик бўйича лицензияси ҳам йўқлигини айтди.

XS
SM
MD
LG