Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:29

Kun.uz ногиронларга уй беришнинг “Андижонча фонограмма”си давомини намойиш қилмоқчи (АУДИО)


Бу маълумотни Озодлик "Андижонча фонограмма"ни фош қилган журналистлардан бири Хуршид Далиевдан сўраб билди. Хуршид ўз ҳамкасби билан Андижон вилоятида ногиронларга берилган уйларнинг бир қисми, аслида, уларга берилмаганини яқинда фош қилган эди.

Хуршид ишлайдиган kun.uz сайти Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида меҳнатга лаёқати чекланган, уй-жойга муҳтож 82 нафар фуқарога бошланғич бадаллари тўлаб берилган уй-жой ва Президент совғалари топширилгани ҳақида қувончли хабар эълон қилгани, бироқ яқинда келган нохуш хабар ортидан вилоятга сафар қилиб, уйлар ногиронларга берилмаганини аниқлагани тўғрисида 11 март куни мақола ёритган эди.

Сайт ўз мухбирларининг ўша мақоласида уларнинг Андижон вилоятига қилган сафари натижалари акс этган ва унда, жумладан, бундай дейилган:

“Маълум бўлишича, Булоқбоши туманидан 5 нафар меҳнатга лаёқати чекланган, уй-жойга муҳтож фуқароларимизга қоғозда уй ва совғалар берилгану, амалда эса манзара саҳналаштирилган бўлиб чиқаяпти. Тадбирда берилган уйларнинг барчасининг бошқа эгалари бор. Айни дамда ногиронларга ваъда қилинаётган намунали уй-жойларнинг эса бирор ҳужжати тақдим этилмади. Бу кўзбўямачиликнинг ўзгинаси эмасми? Президентни алдаш, ёлғон ҳисоботлар билан иш битириш эмасми? Майли, агар уй берилиши кечикиб, қачондир берилар, лекин ногирон юртдошларимизнинг кўнгли ўксимайдими? Байрамда уй бердик, деб эълон қилинса-ю, аслида уй бировники бўлиб чиқса. Шундоқ ҳам ҳаёт ташвишларидан эзилиб турган инсонга яна бир руҳий зарба бўлмайдими? Ҳаётга, инсонларга ишончи сусаймайдими?”

Мақола эълон қилинганига 5 кун бўлди. Хўш, нима ўзгарди?

Шу ва бошқа саволларини Озодлик Андижонга сафар қилган Kun.uz мухбири Хуршид Далиевга берди.

Kun.uz мухбири Хуршид Долимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG