Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:47

Андижонда инсулин ишлаб чиқарувчи завод очилди


Ўзбекистонга инсулин фақат хориждан импорт қилинади.
Ўзбекистонга инсулин фақат хориждан импорт қилинади.

Марказий Осиёдаги ягона экани айтилаётган инсулин ишлаб чиқарувчи Zamin Bio Health заводи 27 апрель куни Андижонда “Трастбанк” моддий кўмагида очилди. Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, корхонада йилига ўртача 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш режаланмоқда. Заводда 100 тадан зиёд янги иш ўринлари очилган.

Андижонда барпо этилган Zamin Bio Health заводи асосан инсулин дори-воситаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Бу завод йилда 10 миллион картриж инсулин ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бизнес-режага кўра, корхона нафақат қандли диабет билан оғриган ўзбекистонлик беморларнинг инсулинга бўлган эҳтиёжини тўла қондиради, балки келажакда дорининг қўшни давлатларга экспорт қилиш имкони ҳам пайдо бўлади.

Ҳозир эса Ўзбекистонга инсулин фақат хориждан импорт қилинади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, диспансер рўйхатида қандли диабет дардига чалинган 100 мингдан зиёд киши, шу жумладан, 1000 дан зиёд бола ва ўсмир туради.

Амалдаги қонунчиликка қўра, улар бепул даволанишлари керак, ҳар йили давлат бу каби хасталарга бир неча минг қадоқ инсулинни четдан сотиб олади.

Бироқ ўзбекистонлик эндокринологларга кўра, инсулин препаратлари сотиб олиш учун давлат томонидан ажратилаётган маблағ етарли эмас.

- Биздаги инсулин беморларнинг учдан бири, тўртдан бирига етади, қолганлар дорини бозор нархида сотиб олишга мажбур. Бозор нархида бир беморга инсулин 250-300 долларга тушади, - дейди Тошкентдаги Эндокринология марказининг исми сир қолиши шарти билан Озодликка шапирган шифокори.

2012 йилда Швейцариянинг дори-дармон ишлаб чиқарувчи Ival Pharma ширкатиТошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида инсулин дори-воситаси ишлаб чиқарадиган завод қуришни режалаган эди.

Лекин, завод қурилиши номаълум сабабларга кўра тўхтатилганди.

Қандли диабет касаллигига даво топилмаган. Диабетик беморлар учун инсулин ҳаётни сақлаб қолишнинг ягона воситасидир ва уни вақтида олмаслик ўлим билан якунланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG