Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:46

АҚШ Элчихонаси: Green Card билан боғлиқ ҳеч қандай ўзгариш йўқ


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Озодлик радиосининг “Грин кард” лотереяси билан боғлиқ президент Трампнинг баёноти ортидан сўровига жавобан, бу масалада ҳеч қандай ўзгариш йўқлигини маълум қилди.

29 яшар ўзбек Нью-Йоркда содир этган теракт ортидан президент Трамп Конгрессдан "Грин кард" лотереясини тугатишни сўрашини билдирди. Бу лотереяни тўхтатиш талаби билан Конгрессга тақдим қилинган тўртинчи лойиҳадир ва америкалик экспертлар бу гал дастурнинг тугатилиши, қисқартирилиши ёки ўзгартирилиши эҳтимоли катталигини айтмоқдалар.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Озодлик радиосига йўллаган жавоб хатида “Шу кунларда Конгресс томонидан қабул қилинган Diversity Visa дастури (Грин кард лотереяси – таҳр.) бўйича ҳеч қандай ўзгариш йўқ”, дейилган.

Элчилик хавфсизлик масаласи устувор эканлигига урғу берар экан, бундай деб ёзган.

“Миллий хавфсизлик виза сўрови битилган мурожаатларни кўриб чиқишда бизнинг асосий устивор масаламиздир. АҚШга боришни истаган ҳар бир потенциал саёҳатчи, шу жумладан Diversity Visa дастури (Грин кард лотереяси – таҳр.) бўйича ариза топширганларкенг кўламли хавфсизлик текширувидан ўтказилади”.

Элчихонанинг билдиришича, 2013 йилдан буён барча виза олувчилар АҚШга боришга ҳақли эканликларига ишонч ҳосил қилиш учун ариза топширган вақтда ҳам, визани олганидан кейин ҳам текширувда бўлади.

Элчихона саёҳат ва иммиграцияни АҚШ фуқаролари ҳимоясини таъминлаган ҳолда уюштириш учунтекширув жараёнини такомиллаштириш механизмларини топиш мақсадида ҳамкор агентликлар билан доимий иш олиб борилаётганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG