Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:27

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг уйида тинтув ўтказилди, унинг ўзи қўлга олинган


Журналист Бобомурод Абдуллаев
Журналист Бобомурод Абдуллаев

Тошкентлик 44 ёшли журналист ва спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдуллаевнинг уйида 29 сентябрь куни пешиндан кейин Юнусобод туман ИИБ тезкор гуруҳи тарафидан тинтув ўтказилди. 3 кундан буён қаердалиги номаълум қолаётган Бобомурод Абдуллаевнинг ўзи эса, 27 сентябрь куни ўғирликда гумонланиб қўлга олингани Озодликка бир неча соат олдин маълум бўлди.

Бу ҳақда Озодликка Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг исми айтилишини истамаган зобити маълум қилди.

Унга кўра¸ Бобомурод Абдуллаев 27 сентябрь куни Юнусобод ИИБ ва МХХ тезкор кучлари иштирокидаги тезкор амалиëт натижасида қўлга олинган.

Бобомуроддан икки сутка дарак бўлмади

Бундан олдин журналистнинг турмуш ўртоғи Катя Балхибоева эрининг "йўқолиб қолгани" ҳақида Озодлик мухбирига айтган эди.

Балхибоева Тошкент шаҳар¸ Юнусобод туман ИИБсига Бобомурод Абдуллаев йўқолиб қолгани ҳақида 29 сентябрь куни эрталаб ариза топширди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг исми айтилишини истамаган зобити Озодлик мухбирига, қонунга биноан, қўлга олинган шахснинг яқинларига бу ҳақда ўша куннинг ўздаëқ маълум қилиниши кераклигини эслатди.

«Аммо оператив операция самарадорлилги юзасидан баъзи ҳолларда қўлга олиш жараëни сир тутилади. Абдуллаев масаласида МХХ талаби билан унинг оиласига хабар берилмади»¸ деди.

Мулозимнинг айтишича¸ Юнусобод туманида юз берган ўғирлик жиноятида Абдуллев гумон қилинувчи сифатида кўрилмоқда.

Тинтув олти соат давом этди

Абдуллаев яқинларининг айтишича¸ унинг уйи тинтув қилиш давомида махсус компютер муҳандислари журналистнинг компьютери файлларини текширди.

Тинтув жараëни¸ Абдуллаев яқинларига кўра 6 соат давом этган. Асосан қўлëзма¸ китоб ва компютер файллари текширилган.

"Сўз эркинлиги қурбони"

Журналистни яқиндан таниган ҳамкасби Қудрат Бобожоновнинг фикрича¸ Бобомурод Абдуллаев касбий фаолияти учун «жазоланмоқда»

- Шахсан мен Бобомурод Абдуллани, узоқ вақтлардан бери бирга ишлаганим учун, ниҳоятда тўғри ва ҳалол журналистлардан бири сифатида билардим¸ деди Қудрат Бобожон Озодлик билан суҳбатда.

28 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда журналист Бобомурод Абдуллевнинг бедарак йўқолгани ҳақида ҳавотирлар пайдо бўлган эди.

Озодлик билан суҳбатда Бобомурод Абдуллаевнинг турмуш ўртоғи Балхибаева "26 сентябрь куни соат 13.30 да кимдир машина устасиман деб эримни ташқарига олиб чиқиб кетди. Шундан сўнг қўнғироқларимга ҳам, СМСларимга ҳам жавоб бермади", деди журналистнинг турмуш ўртоғи.

"Сўнгги вақтларда журналист кузатувда бўлган"

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" уюшмаси раҳбари Надежда Атаеванинг Озодликка маълум қилишича, у Бобомурод билан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқлар орқали алоқа қилган ва ўшанда Бобомурод сўнгги вақтларда уни кимдир кузатиб юрганини сезганини айтган.

Журналист¸ футбол шарҳловчиси ва фаол

Бобомурод Абдуллаев футбол шарҳловчиси сифатида Стадион.уз сайтида ишлаган.

Кейинги пайтларда мамлакатдаги футбол мулозимларини кескин танқид қилиб келган.

Абдуллаев, шунингдек, ўз сиëсий қарашларини "Озод овоз" мустақил веб сайтида баëн қилиб келган. Аммо сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборотлаштириш қўмитаси талаби ортидан ëпиб қўйилган эди.

Журналист бир неча йил муқаддам Британиянинг уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR)нинг Тошкентда мухбири сифатида ва «Интерньюс» халқаро ташкилоти медиа лойиҳаларида ишлаган.

Бобомурод Абдуллаев Озодлик радиоси давра суҳбатларида қатнашиб турган.

Озодлик журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Тошкентда ҳибсга олниши билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг уйида тинтув ўтказилди, унинг ўзи қўлга олинган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG