Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:42

Тоқаевнинг "Янги Қозоғистон"и эскисидан қанчалик фарқ қилади?


Қозоғистоннинг муваққат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва биринчи президент Нурсултон Назарбоев. Остона, 16 май, 2019.
Қозоғистоннинг муваққат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва биринчи президент Нурсултон Назарбоев. Остона, 16 май, 2019.

Бундан беш йил аввал Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қарийб ўттиз йил эгаллаб келган лавозимини тарк этишини эълон қилиб, қозоғистонликларни ҳайратда қолдирган эди. Ўтган вақт мобайнида Назарбоев нима учун бундай қарорга келгани борасида турлича фаразлар айтилди.

Назарбоев сиёсий ҳаётни тўла тарк этмаса ҳам, ўз лавозимидан кетди, навбатдан ташқари президентлик сайловлари олдидан давлат раҳбари лавозимига катта сиёсий тажрибага эга, ўзига содиқ дипломатни тайинлади.

Ўша йилнинг 9 июнида Қасим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонган сайловдан сўнг бошланган норозилик намойишлари Қозоғистон тарихидаги ўша пайтгача бўлган энг йирик норозилик намойишлари эди. Пойтахт Остона ва Олмаота шаҳрида минглаб одамлар ҳибсга олинди.

Аммо 2022 йил январидаги энг йирик тартибсизликлар сабабли камида 238 киши ўлди ва Россия бошчилигидаги минтақавий тинчликпарвар кучлар мамлакатга киритилди.

Путиннинг Қозоғистон президенти исмини адаштириши тасодифми ëки...?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00

Тоқаев 2029 йилдан кейин, амалдаги етти йиллик ваколати тугагач, бошқа номзодини қўймасликка, президентликдан кетишга ваъда берган бўлса ҳам, унинг маъмурияти кейинчалик яна шу каби воқеалар такрорланиши олдини олишга қодирми, деган савол долзарб бўлиб қолмоқда.

"Қўл билан бошқариш тарафдори"

Халқ орасида “Қонли январь” деб аталган 2022 йил воқеаларидан олдин ҳам Тоқаев муҳим раҳбарлик лавозимлари ҳамда «элбаси» унвонини сақлаб қолган Назарбаевдан ўзини узоқлаштиришга эҳтиёткорлик билан уринган.

2020 йилда Тоқаев агар махсус рухсат этилмаган бўлса, намойишлар ноқонуний ҳисобланадиган Қозоғистонда йиғилишлар эркинлигини тартибга солувчи янги қонунни қабул қилдирди.

Янги қонун унинг маъмурияти томонидан муҳим ўзгариш сифатида кўрсатилди, бироқ халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch бунга ишонмади ва бу ўзгаришни эски тизимдаги "зўраки яхшиланиш" деб атади.

Бу баҳо тўғри бўлиб чиқди, чунки тўрт йил ўтиб ҳам ҳукумат сиёсий жиҳатдан нозик норозилик намойишларига йўл қўймаслик учун баҳона топа олади.

Яъни, маъмурий чоралар кучга киргунга қадар.

Қонли январь ойи нефтга бой, аммо иқтисодий жиҳатдан қашшоқ ғарбий Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархи бирдан кескин ошишига қарши норозилик намойишлари билан бошланди.

Кейинчалик тартибсизликлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларига тарқалди, кенгроқ сиёсий тус олди ва қуролли тўқнашувларга айланиб кетди, буни кўпчилик кузатувчилар собиқ президентнинг қариндошлари ва унинг вориси Тоқаев ўртасидаги ҳокимият учун кураш оқибати деб изоҳлайди.

“2019 йилда Тоқаевдан ўзи амалдор сифатида қуришга ёрдам берган тизимни бузишини кутиш соддалик эканлигини айтдим, ахир унинг ўзи ўша тизим маҳсулидир”, – деди “Озодлик”ка мустақил сиёсатшунос Дўсим Сатпаев.

“Ҳозир Тоқаевнинг “Янги Қозоғистон”ни қуришига ишонган аҳоли ҳам самарасиз бюрократиядан ва олигархлардан тозалаш амалга ошмаганини, сиёсий репрессиялар давом этаётганини ва президент атрофида ислоҳотчилар йўқлигини кўрмоқда”, дейди у.

Ўтган йили Олмаотада жойлашган Demoscope сўров маркази ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, сўралганларнинг 70 фоизи Тоқаевни оқлаган.

Худди шу сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг 87 фоизи 2019 йилда Назарбоев истеъфога чиққанидан кейин, яъни январь ойидаги тартибсизликлардан уч йил олдин унинг бошқарувини ижобий баҳолаган эди.

Қозоғистонда мотам куни. Ўлганларнинг аниқ сони номаълум қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:22 0:00

"Воқеаларга бой давр"

Қонли Январь воқеалари бошланганида Тоқаев бир қанча юқори мартабали қарор қабул қилувчилардан бири эди. Ҳозир 83 ёшли Назарбоев “миллат етакчиси” унвонини сақлаб қолган.

Собиқ президентнинг қариндошлари, ишончли одамлари нуфузли лавозимларда ишлаётганди.

Норозилик намойишларига сабаб бўлган катта сиёсий курашдаги ғалаба унга номигагина эмас, балки ҳақиқий президент бўлишга имкон берди.

Бироқ, бу унинг ҳукмронлиги ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар билан белгиланган дегани эмас.

Бу, айниқса, иқтисодий ва ташқи сиёсатга келганда тўғри, дейди экспертлар.

“Тоқаевга КОВИД, Украинадаги уруш ва глобал инфляция каби сўнгги воқеалар туфайли янада оғирлашган абгор иқтисодий вазият мерос бўлиб ўтди”, дейди Лондонда жойлашган PRISM таҳлил маркази тадқиқот бўлими раҳбари Бен Годвин.

Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб кириши ва уруш бошланганда Ғарбнинг Москвага қарши санкциялар қўллаши Қозоғистон дипломатияси ва иқтисодиёти учун муаммолар келтириб чиқарди.

Кремль, эҳтимол, январь ойидаги қонли инқироз пайтида Тоқаев ва унинг тарафдорларини қўллаб-қувватлагани учун ундан урушни ёқлашини кутган бўлиши мумкин.

Аммо бундай бўлмади, россиялик экспертлар ва қонунчилар қўшнисига Остонанинг урушда бетарафлиги учун ҳам, қозоқ жамиятида ўсиб бораётган «русофобия» учун ҳам босим ўтказа бошлади. Баъзида “кейингиси” Қозоғистон бўлишига ишора қилувчи гаплар айтилди."

Остона геосиёсий кескинлик кучайиб бораётганига қарамай, Хитой, Россия ва Ғарб билан муносабатларини мувозанатлаштира олди, бу Тоқаевнинг кучли томонлари борлигини кўрсатади.

Форум

XS
SM
MD
LG