Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:45

Мулозимдан таҳдид: "Чегарани ёпаман, жанжалчи қишлоқни харитадан ўчирамиз, Сўхни таъминотдан узамиз!"


Сўхликларга таҳдид қилган мулозим, 31 май, 2020. Бу сурат Озодликка тақдим қилинган видеодан олинди
Сўхликларга таҳдид қилган мулозим, 31 май, 2020. Бу сурат Озодликка тақдим қилинган видеодан олинди

Фарғона вилояти ҳокимининг Сўх чегарасини ёпиш, тумандаги "жанжалчи қишлоқларни харитадан ўчириш"ини айтиб, таҳдид қилгани иддао қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда бир амалдорнинг таҳдидлари қайд этилган бир неча видео ва аудиёзув тарқалди. Уларда Фарғона вилоят ҳокими экани иддао қилинган мулозим норози сўхликларга устма-уст таҳдид қилгани қайд этилган.

Фарғона ҳокимлиги бу иддаоларга ҳозирча муносабат билдирмади. Аммо, видео ва аудиолардаги овозлар ҳоким Шуҳрат Ғаниевнинг муқаддам расмий манбаларда эълон қилинган видеолардаги овозига ўхшашдир.

Мулозим: чегарани ёпаман!

Озодликка келиб тушган видеолардан бирида юзига ниқоб таққан басавлат мулозим уни ўраб олган норози сўхликларга шундай таҳдид қилади:

“Тош отиб ётаверасан бир-бирингга? Ҳокимиятни ҳам кўчирворамиз. Нима қилай, чегарани ёпиб кетаверайми?.. Бор уйингга бор! А сан уйингга бор! Сен отмасанг, бу отмайди, отиб-отиб кетаверади!.. 5 дақиқа вақт бераман. Ё уйларингга кириб кетасизлар, ёки мен қайтиб кетаман. Қайтиб кетганимдан кейин Қадамжойда чегарани ёпаман. Қайси бирига рози бўлсаларинг, билинглар!” дейди бу видеода аҳолига дағдаға қилган басавлат мулозим.

Мулозим чегарани ëпиб қўйишини айтиб сўхликларга таҳдид қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:02 0:00

Гувоҳлар бу видео 31 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги Чашма қишлоғида ёзиб олинганини айтмоқда. Аммо, бу маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Фарғона вилоят ҳокимлигидан бу борада берилган саволларга ҳануз жавоб олингани йўқ.

Айни мулозим: Жанжалчи қишлоқни харитадан ўчирамиз!

Бундан ташқари, ушбу видеодаги мулозимнинг овозига ўхшаш овоз қайд этилган аудио ҳам 2 июнь куни тармоқларда кенг тарқалди.

Аудиодаги овоз эгаси, афтидан, ёпиқ бино ичида йиғилган сўхликлар орасидан 74 кишини қаматишини айтиб, ошкора таҳдид қилади.

Бундан ташқари, Сўх туманидаги “жанжалкаш қишлоқларни” харитадан ўчириб ташлаши, таъминотдан узиб қўйишини айтиб, қўрқитади:

“74 тасини олиб кетайми Фарғонага ёки йўқми?.. Яна бир оғиз гап чиқса, бу ерга келиб ўтирмайман... Ленбургдан ким келган? Қайси қишлоқ жанжалкаш бўлса, биз уни Сўх тумани картасидан нима қиламиз Фарҳод ака, а? Уни Сўх тумани харитасидан ўчириб ташлаймиз, ҳамма таъминот тўхтайди!.. Сизлар нима, бизга катта ташвиш олиб бергани ўтирибсизларми?! 74 та йигитни ҳозир қамасинми?! Тайёрми рўйхат, Ички ишлар бошлиғи, прокуроримиз?! Бўлди, 74 тасини, бўлмасам жўнатворамиз. Ҳозир ҳарбийларни берасизлар, қуролли йигитлардан, Фарғонага олиб бориб қамайсизлар 74тасини!” деб столни ура-ура дағдаға қилади аудиодаги мулозим.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00
Бевосита линк


Юқоридаги видео ва аудиодаги мулозимнинг овози муқаддам Озодликка маълум бўлган ва расман эълон қилинган видеолардаги Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овозига ўхшашдир.

2 июнь куни тармоқларда тарқалиб кетган бу аудионинг қачон, қаерда ва ким томонидан ёзиб олингани ҳақида Озодликда расмий маълумот йўқ. Фарғона вилоят ҳокимлигидан бу борада берилган саволларга ҳозирча жавоб берилмади.

Айни мулозимни тошбўрон қилишдими?

31 май куни ижтимоий тармоқларда Сўхдаги оломон томонидан вилоят ҳокими тошбўрон қилингани айтилган кўплаб видеолар тарқалди.

Видеоларда ҳарбийлар қуршовидаги ниқоб тақиб олган басавлат мулозимни одамлар тошбўрон қилаётгани акс этган.

Тошбўронга гувоҳлар ҳарбийлар пинжига яширинишга уринган мулозимнинг Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эканини иддао қилмоқда.

Видеодан, бино ёнига йиғилган юзлаб одам, Сўх тумани халқини қийнаётган йўл, сув ва ёпиқ турган чегара муаммоси йиллардан буён ечилмаётгани учун айблаб, мулозимни тошбўрон қилгани тушунилади.

Бундан ташқари, ўша кезда Сўх туманига борган собиқ ҳоким Таваккал Рахимов ҳам тошбўрон қилингани иддао қилинган.

Фарғона ҳокими матбуот котиби Муҳаммаджон Обидовнинг изоҳи

Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов, 2 июнь куни Озодлик билан суҳбатда, калтакланган ҳаворанг кўйлакдаги мулозим Шуҳрат Ғаниев экани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Суҳбатда Обидов: ​"Шуҳрат Ғаниев тошбўрон қилинмади. У киши ҳам оломон ичида юрди, одамларни тинчлантиришга уринди. Аммо тошбўрон қилинган одам Шуҳрат Ғаниев эмас", деди.

Унинг айтишича, тошбўрон қилинган мулозим 31 май куни Сўх туманига борган собиқ ҳоким Таваккал Раҳимовдир.

"У охирги ҳокимдан аввалги ҳоким эди, Таваккалжон, деган йигит. У қайси сабабдан Сўхга бориб қолганини мен билмайман. Лекин, шу одам бошига тош тегиб, ўша одамларни тинчитмоқчи бўлганда, одамларни чегарадан узоқроққа силжитмоқчи бўлганда, Қирғизистон томонидан келиб тушган тош бошига тегди. Шунинг учун уни қуршаб олишди. Озгина тиббий ёрдам олди, ҳозир аҳволи яхши", деди Обидов.

Муҳаммаджон Обидов билан суҳбат 2 июнь, куннинг биринчи ярмида (Тошкент вақти билан) қурилди.

Ғаниевнинг Сўх чегарасини ёпиш, жанжалчи қишлоқни харитадан ўчириш, 74 кишини қаматишни айтиб, таҳдид қилгани иддао қилинган видео ва аудио ҳақидаги саволлар, бу суҳбатдан сўнг пайдо бўлди.

Озодлик мухбири Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот котибига қўшимча саволларни йўллади. Ҳозирча бу саволларга котибдан жавоб келмади.

Ғаниевнинг истеъфоси талаб қилинди

Норози сўхликлар 1 июнь куни Сўхга борган Бош вазир Абдулла Ариповдан Ғаниевнинг истеъфосини талаб қилди.

Бош вазир ўша куни минглаб сўхлик қаршисига чиқиб, уларнинг саволларига жавоб берди. Бу учрашув муҳрланган қарийб 40 дақиқалик видео тармоқларда тарқалди.

Чашма қишлоғидаги мактаблардан бирининг яқинида ўтказилган учрашувда бир неча маҳаллий фаол сўзга чиқиб, Фарғона вилояти ҳокимидан аҳолининг қаттиқ норози эканини айтди.

Фаоллар ҳоким "Сўхни харитадан ўчириб ташлайман, чегарани ёпаман!" деб таҳдид қилди, деб норози бўлди.

Бунинг ортидан норози оломон “Ғаниев кетсин!” дея такрор-такрор қичқирди:

Учрашувда Бош вазир Арипов вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг истеъфоси ҳақидаги талабларга жавоб бермади.

Аммо, Сўх туманидаги муаммоларга сабабчи бўлган ва хатога йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилишини айтиб, умумий жавоб бериш билан чекланди.

Сўх туманидаги 31 май кунги тўқнашув ва бундан кейинги воқеалар ривожини қуйидаги жонли блогда кузатишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG