Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:51

Москва биржасига санкциялар: Энди долларни қандай сотиб олиш мумкин ва Россия иқтисодига нима бўлади?


"Москва" банки. Иллюстратив сурат.
"Москва" банки. Иллюстратив сурат.

Россия валюта бозорида доллар савдосида воситачилик қилувчи Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси 33 киши ва 300 компанияни ўз ичига олган АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига киритилди. Россия молия институтларидан ташқари, рўйхатга россиялик ишлаб чиқарувчи учун олтин ювувчи, дрон ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи, Россиянинг кимёвий ва биологик қуроллар дастури учун нозик ва муҳим материаллар сотиб оладиган трансмиллий тармоқлар ҳам киритилган.

Илгари Москва биржаси экспорт ва импорт билан шуғулланувчи банклар ва компаниялар учун валюта сотиб-сотадиган асосий платформалардан бири эди. Улар биржага доллар ёки евро сотиб олиш ёки сотиш бўйича электрон буюртмалар берарди.

Рублнинг янада қардсизланиши муҳожирларга қандай таъсир қилмоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00

Москва биржасидаги валюта савдолари Россия Марказий банки учун валюта курсларини рублга нисбатан аниқлаш учун кўрсаткич бўларди. Ҳозир Москва биржаси ва Миллий клиринг маркази валютани сотиб олиш ёки сотишда воситачи сифатида ишлай олмайди. Аммо Россия Марказий банки аллақачон биржадан ташқари бозорда доллар ва еврода операцияларни амалга оширишда давом этишини айтган.

Москва биржасига қарши санкциялар Россия учун нимани англатади? Ушбу ҳодисалар инфляцияга қандай таъсир қилади? Энди Россияда валютани қандай сотиб олиш ва сотиш мумкин? Саволларга Европа сиёсати таҳлил марказининг меҳмон эксперти Александр Коляндр Настояшчее Время эфирида жавоб берди.

Унинг ишонишича, умуман олганда, Россия иқтисодиёти учун ҳеч қандай даҳшатли нарса содир бўлмайди. Аммо, унинг сўзларига кўра, евро ва доллар савдоси тўхташи Россияда экспортёрлар, импорт қилувчилар ва оддий фуқаролар учун муаммо туғдириши аниқ.

“Менимча, спред ошади, яъни сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқ каттаради. Бозорда курсни белгилайдиган банклар камроқ бўлади ва бунинг натижасида валюта курси ҳозиргидан кўра беқарорлашади, яъни долларни сотишдан ҳам, сотиб олишдан ҳам фойда камаяди», дея тушунтиради таҳлилчи.

"Бу экспортчилар учун муаммоларни келтириб чиқаради, улар учун валютани сотиш ноқулайлашади ва импортчилар учун сотиб олиш қимматлашади", деб тушунтиради у.

Александр Коляндр, содир бўлаётган ҳамма нарса инфляцияга таъсир қилишига ишонади, чунки валюта курсининг ноаниқлиги ва сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқ кенгайиши сабабли Россияда импорт қилинадиган товарлар қимматлашиши мумкин.

Бироқ, унинг прогнозига кўра, рубль курси билан боғлиқ узоқ муддатли ва жиддий муаммолар дарҳол бошланмайди, балки экспортдан чет эл валютаси оқими камайганида ёки импорт ўзгарганда юзага келади.

Москва биржаси доллар ва еврода савдони тўхтатди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:12 0:00

Мутахассис, шунингдек, жаҳонда валюта бозоридаги операцияларнинг аксарияти биржадан ташқаридаги бозорда амалга оширилишини таъкидлайди.

"Россия, қайсидир маънода, жуда омадли эди, Москва биржаси ҳамма учун яхши ва қулай ишларди", дейди у.

Таҳлилчининг тушунтиришича, энди Россияда долларга эга нефть экспортчилари валютани импорт қилувчиларга тўғридан-тўғри сотади ва шу билан валюта курсини аниқлайди.

"АҚШ ғазначилигининг ушбу чекловчи чораларидан мақсад ҳар бир россияликнинг ҳаётини қийинлаштириш эмас, балки Россиянинг уруш ҳаракатларини давом эттириши учун зарур бўлган ҳамма нарсани, жумладан, импорт қилишни қийинлаштириш ва нефть экспортидан тушадиган даромадларни камайтиришдир", дейди у.

Форум

XS
SM
MD
LG