Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:57

"Ислоҳотчи ёки автократ?" Француз нашрлари Мирзиёевнинг ташрифи ҳақида


Шавкат Мирзиёев илк бор Францияга 2018 йил октябрида ташриф буюрганди.
Шавкат Мирзиёев илк бор Францияга 2018 йил октябрида ташриф буюрганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки кунлик расмий ташрифи, умумиятла, етакчи марказий француз нашрларининг эътиборидан четда қолди.

Франциянинг сиёсий қарашларига кўра, ўнгчи деб таърифланадиган муштарийлари кўпчиликни ташкил этувчи “Le Figaro” нашри 22 ноябрь куни икки президент учрашуви ҳақида кичик хабар билан чекланди.

“Расмий Елисей саройи мазкур учрашув Украинадаги уруш сабаб чуқур дестабилизация пайтида ташкил этилганини, Франция ва унинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари билан чуқур мулоқотга талаб борлигини урғулаган бўлса-да, айнан бу конфликт икки президентнинг баёнотида тилга олинмаган” , деб ёзади Франциянинг марказий" Le Figaro" нашри.

Франциянинг иқтисодиёт ва молиявий хабарларга ихтисослашган кундалик нашри “Les échos” ўз мақоласини "Москвадан масофа сақлаётган, шу билан бирга, уран бўйича дунё лидерлари қаторига кираётган собиқ совет республикаси Парижнинг эътиборига арзийди" дея бошлаган.

Мақолада икки президент бирга тушлик қилгани, ундан сўнг Париждаги икки кўргазмани очиб бергани айтилади.

Мақола муаллифи Ив Бурдийон асосий урғуни уран мавзусига қаратган.

“Йилига 3 минг тонна ҳажмда уран ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон дунёда бешинчи ўринни эгаллайди. Франция асосан, уранни 2019 йилдан буён Orano Қозоғистон ва Ўзбекистонда геологик қидирув лойиҳаларида иштирок этишига қарамасдан Нигердан олади”, дея фикр юритади муаллиф.

(Orano Франциянинг ҳалқаро йирик компанияси, Франция атом саноатининг лидери. Шу билан бир пайтда Парижда Ўзбекистонга бағишлаб ўтаётган Лувр музейидаги кўргазманинг ҳомийларидан бири- таҳр)

"Уран импорти француз атом саноати учун стратегик аҳамиятга эга. Айниқса, Украинага босқин бошланганидан сўнг Россия газига нархларнинг кескин ўсишини ҳисобга олганда импорт қилинувчи углеводородга қарамлик хавфи кўриниб қолди” , дея ишора қилади муаллиф ўзбек уранига.

Марказий кундалик нашрларга нисбатан икки баравар кўп сотиладиган минтақавий нашр ҳисобланмиш Ouest France онлайн нашрида 22 ноябрь куни “Реформатор ёки автократ?”” сарлавҳаси остида мақола чоп этди.

“У икки юзлига ўхшайди - автократ ва либерал реформатор. Иккилик Мирзиёевнинг мамлакат иқтисодиётини либераллаштирган бўлса-да, сиёсий жиҳатдан ёпиқлигича қолганидадир” , дея сўзбошида Шавкат Мирзиёевни таърифлайди Ouest France.

“Шавкат Мирзиёев 2016 йилда деярли 27 йил мамлакатни бошқарган, зулмкор Ислом Каримов ўлимидан сўнг ўз мандатининг биринчи ойларидан ислоҳотчи дўпписини кийиб олди. Ҳукумат бошига келиб Мирзиёев мажбурий меҳнатни бекор қилди, иқтисодиётни эркинлаштирди ва ўзининг оппонентларини озод қилди” дея иқтибос келтиради Ouest France Euronews манбасидан.

Мирзиёев Парижда: Макрон билан музокаралар ва Луврга ташриф
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:25 0:00

Мақола давомида Ouest France Шавкат Мирзиёевнинг президентлик сайловларида қўлга киритган овоз натижалари ҳайратга солишини эсга олади.

“Ислом Каримовнинг собиқ хизматкори тагсарлавҳаси остида француз кундалик нашри Мирзиёевнинг салкам 30 йил давомида Каримов режимининг ишончли хизматкорларидан бири бўлиб ишлаганини унутиш қийин”, деб ёзади.

Мақола сўнггида Ouest France Қариндошлик тагсарлавҳаси остида Мирзиёев ҳукуматининг юзларидан бирига айланган қизи яқинда президент администрациясининг ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганига эътибор қаратади. 2019 йилда қизларидан яна бири эса мактабгача таълим вазирлигига тайинланган эди, дея Шавкат Мирзиёевга оид мақоласини якунлайди нашр.

23 ноябрь кунги маколасида ушбу нашр асосий эьтиборни Парижда очилган икки кўргазмага қаратди.

Шу куни сиёсий қарашларига кўра сўлчи муштарийлари кўпроқ бўлган Le Monde нашри “Франция Россияни янада изоляция қилиш учун Ўзбекистонга кўз тикмоқда" номли мақола чоп этди.

“Париж олдида тўққиз ойдан кўпроқ давом этаётган уруш сабабли Россияни изоляция қилишни давом эттириш ғояси турибди. Айнан шу сабабли келаси ҳафта Эммануэль Макрон Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни қабул қилиши кутилаётир”, деб ёзади ушбу нашр.

“Ўзбекистон президенти биз ривожлантиришга ёрдам беришимиз мумкин бўлган манёвр қила олиши мумкин бўлган ҳудудни ўргангани келмоқда” дея иқтибос келтиради дипломатик манбасидан француз нашри.

Шунингдек нашр, Орано гуруҳи уран қазиб олиш тўғрисидаги контракт ҳам имзолаганини айтмоқда.

Икки президентнинг қўшма баёнотида уран қазиб олиш тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Le Monde Украинада уруш бошланишидан олдин, уч йилдан буён Марказий Осиёда хусусан Қозоғистон ва Ўзбекистонда Европа дипломатияси алоқаларни мустаҳкамлаш устида иш олиб бораётганини таъкидлайди.

“Бу мамлакатлар қанчалик турфа хил бўлмасин, улар ўзларининг икки йирик қўшниси Россия ва Хитойга муқобил шерик қидирмоқдалар” дея изоҳ берган француз нашрига Франция президентига яқин манба.

“Бироқ Москвадан масофаланиш қарори ҳассослигича қолмоқда, чунки тарихий иқтисодий алоқалар ниҳоятда чуқур. Кремлнинг босқини тўғрисидаги қарорни БМТда танқид қилмаган ва бетараф турганига қарамасдан, бу давлатлар Россия ғарб санкцияларини уларнинг ҳудудидан айланиб ўтишига йўл қўймаслик ва Ураинадаги ҳарбий ҳаракатларда ўз ҳарбий қўшинига мобилизация қилиши борасида эҳтиёткор”, дея ёзади француз нашри.

Франциянинг иқтисодий журнали Capital 23 ноябрь куни онлайн саҳифасида Voltalia электр энергияси комплекси бўйича ҳамкорлик лойиҳасини эълон қилгани ҳақида чоп этди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилади, деб хабар бермоқда Capital.

Осори-атиқалар Парижда. Мирзиёев ташрифи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:34 0:00

Франция президенти администрацияси - Елисей саройи 22 ноябрь кечқурун чиқарган қўшма баёнотда икки давлатнинг 30 йиллик дипломатик алоқаларидан иккала президент мамнунлиги билдирилган. Ташриф чоғида икки давлат ўртасида давлат хизмати, коррупцияга қарши кураш, таълим ва фуқаровий авиацияга оид ўнлаб шартномалар имзолангани таъкидланган. Бундан ташқари хавфсизлик ва иқтисодиёт масаласида: парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди. Шунингдек, икки президент 27-28 ноябрь кунлари Парижда II Француз-Ўзбек университет форуми ўтишидан мамнунлиги баён этилган. Оролбўйини ривожлантириш лойиҳаси ва яшил иқтисодиёт лойиҳаларидв Франция ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги 1992 йил 1 мартида дипломатик алоқалар ўрнатилиши билан бошланган.

1993 йил 27-29 октябр кунлари президент Ислом Каримов Францияга биринчи расмий ташрифни амалга оширганди.

Каримовнинг вафотидан сўнг ҳокимият тепасига келган Шавкат Мирзиёев илк бор Францияга 2018 йилда ташриф буюрганди. Бу Мирзиёевнинг ўтган йил октябрида иккинчи бор президентликка сайланганидан кейин Францияга илк ташрифидир. Франция шу йил бошида Мирзиёевнинг хорижий сафарлари рўйхатида йўқ эди, бу ҳақда ташрифдан бир неча кун олдин эълон қилинди.

Форум

XS
SM
MD
LG