Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:55

“МИБ чиқарган қарорни ўзининг ходимлари тан олмаяпти” (ВИДЕО)


Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан OzodMikrofon га арз қилган тадбиркор Суҳроб Қосимовнинг айтишича, МИБнинг Қарши шаҳар бўлими суднинг қарори билан ундан ундирилиши лозим бўлган 35 миллион сўмни иш ҳақидан ойма-ой ушлаб қолиш ҳақида қарор чиқарган. Аммо икки ойдан сўнг МИБ ходимлари яна унинг уйига келиб, барча пулни бирваракайига тўлашни талаб қилмоқда:

“МИБ чиқарган қарорни ўзининг ходимлари тан олмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:59 0:00
Бевосита линк

“Қашқадарё вилоят суди томонидан Қарши шаҳар МИБга қарздорликни ундириш бўйича қарор чиқарилган ва ундирувга қаратилган. Менинг мол-мулким бўлмаганлиги ва пулни тўлиқ қоплаш имконии бўлмаганлиги сабабли ойлик иш ҳақимнинг 50 фоизини тўлаб боришим ҳақида МИБ талабнома чиқарган эди. Икки ой шундай тўлаб бордим, лекин улар яна уйга бостириб келиб ҳаммасини бирданига тўлашни талаб қилмоқда. МИБ ўзлари чиқарган қарорни ўзлари инкор қилмоқда”.

МИБ ходимлари қарздорнинг телефонини тортиб олган ҳолати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00
Бевосита линк
Қарши шаҳар МИБнинг Суҳроб каримовга нисбатан чиқарган Талабномасида ундириладиган пул маблағи маошидан ушлаб қолиниши айтилган
Қарши шаҳар МИБнинг Суҳроб каримовга нисбатан чиқарган Талабномасида ундириладиган пул маблағи маошидан ушлаб қолиниши айтилган

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG