Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:54

Рақамлар коронавирус пандемияси ҳақида аниқ тасаввур бера оладими?


Россия ва Хитой ҳукуматлари ўз ҳудудидаги коронавирусга оид асл рақамларни камайтириб¸ бошқаларникини бўрттираëтганликда айбланмоқда.
Россия ва Хитой ҳукуматлари ўз ҳудудидаги коронавирусга оид асл рақамларни камайтириб¸ бошқаларникини бўрттираëтганликда айбланмоқда.

Бутун дунёда коронавирус юқтирганлар сони кунига кўпайиб бормоқда ва 2 апрелга келиб глобал миқëсда 1 миллиондан ошди.

Бироқ ҳақиқий вирус юқтирганлар сони бундан юқори бўлса-чи?

Экспертлар фикрича¸ ҳукуматлар томонидан эълон қилинган ва эълон қилинмаган маълумотлар муаммо кўлами ҳақида фақат қисман тасаввур беради¸ холос.

Тиббий тест ўказиш кўламининг чеклангани ёки айрим давлатларда унинг умуман йўлга қўйилмагани пандемиянинг ҳақиқий миқёси номаълумлигининг асосий сабабларидан биридир.

Яна бир муаммо – айрим ҳукуматларнинг ўз мамлакатидаги коронавирус қамровини камайтириб кўрсатиш учун рақамларни бузиб кўрсатаётгани билан боғлиқ.

1 апрель куни АҚШнинг Bloomberg нашри¸ разведка ҳисоботига таяниб Хитой ҳукумати мамлакатдаги коронавируснинг тарқалиш миқёсини яширгани ва Пекин тарқатган маълумотларнинг “сохта” экани ҳақида шов-шувли мақола эълон қилди.

Хитойдан ташқари¸ коронавирус пандемиясидан қаттиқ зарар кўрган Эрон ва Россия ҳукуматларнинг ҳам касалликка чалинганлар ва ўлганлар сонини пасайтириб кўрсатаëтгани гумон қилинмоқда.

Айрим ҳукуматлар бошқа жойлардаги пандемия миқёсини ошириб кўрсатиш орқали ўз ҳудудидаги муаммони камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

1 апрелда Европадаги сохта хабарларни кузатиб борувчи ташкилот кремлпараст манбалар гўё Европа Иттифоқи пандемияга қарши кураша олмаётгани ва инқирозга юз тутиши хусусида фейк хабар тарқатиш билан шуғулланаëтганини маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳукуматлар пандемияни жиловлаш учун кўпроқ тиббий тестлар ўтказиши кераклигини айтмоқда.

Қўшма Штатлардан олинган маълумотларга қараганда, ушбу мамлакатда тиббий тест ўтказиш имконияти яхшилангандан сўнг коронавирус юқтирганлик ҳолатлари кўплаб қайд этила бошлаган.

Лекин бу инфекция юқтирганлар сони ошиб бораётганини кўрсатадими?Экспертлар фикрича¸ йўқ. Тестларнинг кўп ўтказилиши коронавирус юқтирганлар сонини аниқлашга ëрдам беради ва уларнинг кўп эканини кўрсатади.

Қўшма Штатларда тестдан ўтаётганлар сони кескин ошаётган бўлса, Ҳиндистон бошқача йўл тутмоқда.

Деҳли ҳукумати коронавиурс юқтирганликни аниқлаш учун тиббий тест ўказишни рад этмоқда. Танқидчилар¸ дунёда аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи бу мамлакатда COVID-19 тиббий тестлар ўтказишни чеклаш кўпчиликнинг касаллик юқтиргани аниқланмай қолиб кетишидан хавотир билдирмоқда.

Лекин Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда коронавирус унчалик кўп тарқалмаётгани ва бундай қилиш “кўпроқ қўрқув, паранойя ва шовқин” келтириб чиқариши мумкинлигини иддао қилмоқда.

3 апрель ҳолатига кўзра, 1,4 миллиард нуфуси бор Ҳиндистонда 2500 вирус юқтирганлик ва 72 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳукуматлар одамларни тиббий кўрикдан ўтказишни чиндан истаётган бўлса ҳам, айнан кимларни тест қилиш ҳар доим ҳам аниқ бўлмаслиги мумкин. Чунки ҳар кимнинг коронавирусга реакцияси ҳар хил бўлиши мумкин.

Экспертларга кўра, коронавирус юқтирган 40 фоиз одамда умуман унинг аломатлари пайдо бўлмаслиги ва айнан мана шу тоифадагилар пандемияни ҳеч кимга билинтирмай тарқатиши мумкин.

Ҳатто мавжуд маълумотлар коронавирус муаммосининг аниқ манзарасини кўрсатиб берган тақдирда ҳам ҳукуматлар уларни бузиб кўрсатиши мумкин.

Масалан¸ ўтган йил декабри охирида ушбу вирус кенг тарқалган Хитойда 3 апрель ҳолатига кўра, 82 минг киши уни юқтиргани ва 3300 киши ўлгани аниқланган.

Солиштириш учун Қўшма Штатларда 3 апрель ҳолатига кўра, 245 минг киши коронавирус юқтиргани ва 6000 дан ошиқ киши ўлгани хабар қилинди.

Хитой берган маълумотлар аниқлигига коронавирус биринчи марта тарқалиб кетган Ҳубей вилоятининг дафн бюролари олдида тўпланиб қолган минглаб куйдирилган жасад кули солинган идишлар қалашиб кетгани ҳам шубҳа уйғотади.

АҚШ разведкасининг Оқ уйга тақдим этган махфий ҳисоботида, Хитой коронавирус тарқалишининг ҳақиқий миқёсини яширган, деган хулосага келинган.

Яқин Шарқда коронавирусдан Эрон энг кўп зарар кўрмоқда. 3 апрель ҳолатига кўра, 50 мингдан ошиқ вирус юқтирганлик ва 3100 ўлим ҳолати қайд этилган. Лекин экспертлар Эронда цензура мавжудлиги сабаб касаллик тарқалишининг ҳақиқий миқёси яширилаётганини айтмоқда.

Корнавирус тарқалишини кузатиб, бу ҳақда кундалик маълумотлар бериб бораётган Жонс Ҳопкинс университетига кўра, 144 миллион аҳолиси бор Россияда шу кунгача 3500 киши вирус юқтирган ва 30 киши ўлган.

Кўрсаткичларнинг бу қадар пастлигига Новосибирск шаҳридаги лабораторияда ишлаб чиқилган ва қисқача “Вектор” деб аталувчи тест қурилмаси касалликка чалинганлик ҳолатини у маълум бир босқичга етгандан сўнггина аниқлаши сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

23 мартда Москвадаги коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор гуруҳ тест протоколи ўзгартирилишини айтди, лекин бу баëнотнинг масалага шубҳа билан қаровчиларни ишонтира олиши даргумон.

Кремль масалага шубҳа билан қаровчиларни ижтимоий тармоқларда нотўғри ахборот тарқатишда айблаш билан овозини ўчириш йўлини танлади.

Москва мамлакатда коронавирус тарқалиши миқёсини камайтиришга уриниш билан қаторда чет эллардаги¸ хусусан¸ АҚШ ва Европа иттифоқи давлатларидаги вазиятни бўрттириб кўрсатишга уринмоқда.

Бундай хабарлар тарқалишига Россиянинг RT ва Sputnik ахборот воситалари алоҳида “ҳисса қўшмоқда”.

XS
SM
MD
LG