Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:58

Том босиб қолган ўзбеклар ва турк лирасининг қулаши - журналист Санжар Саид муҳожирларга ёрдам ҳақида (АУДИО)


Сўнгги ҳафталарда турк лирасининг кескин қадрсизланиши ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳаётни оғирлаштирган.
Сўнгги ҳафталарда турк лирасининг кескин қадрсизланиши ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳаётни оғирлаштирган.

Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги уйлардан бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг жасади ватандошлар кўмагида уйига юборилган.

29 ноябрь куни юз берган ҳодиса ҳақида “Елкадош” ўзбекистонликларга ёрдам жамияти раҳбари, блогер ва журналист Санжар Саид ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, кучли шамол оқибатида Истанбулдаги кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида яшаётган ўзбек оиласининг 3 аъзосини том босиб қолган, натижада бир аёл воқеа жойида, иккинчиси эса 21 декабрь куни вафот этган.

Санжар Саиднинг Озодликка билдиришича, ҳозирда иккинчи аёлнинг жасади ва уни олиб кетгани келган яқинлари учун чипталар сотиб олинган.

Озодлик Санжар Саиддан Туркиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳаёти, улар дуч келаётган муаммолар ҳақида сўради.

“Бу фалокатда келин ва унинг қайнопаси вафот этди. Улар ишлаш учун Сурхондарёдан келишган экан. Консуллик билан гаплашдик, ҳозир улар ҳужжат масалаларини ҳал қиляпти экан. Туркиядаги ўзбекистонликлар оғир кунларда бир-бирига ёрдам беради, бунга, айниқса, пандемия вақтида гувоҳ бўлдим”.

Санжар Саид ўзбеклар орасида муаммоли ҳолатлар ҳам бўлганини айтади:

“Бир ҳолат бўлган эди, ўзининг узоқроқ холаси жиянини олиб келиб, қарзи эвазига гаровга бериб кетган. У қиз кейин қочаман деб, бешинчи қаватдан тушиб кетиб, оламдан ўтди. Лекин бунақа ҳолатлар кам. Бир-бирларига ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб турганлар жудаям кўп. Биз асосан қийин аҳволга тушиб қолган ўзбек аёлларига ёрдам кўрсатамиз. Масалан, алдов билан олиб келиниб фоҳишаликка мажбурланиб қочиб келади ёки кўчада пулсиз қолиб кетади. Қийин вазиятда қолган, тазйиққа учраганларга биринчи ўринда моддий ва ҳуқуқий ёрдам берамиз”.

ОЗОДЛИК ФИЛЬМИ: Туркияда ишлаб, Россиядагидан кўпроқ пул топиш мумкинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:49 0:00

Блогер сўзларига кўра, турк лираси қадрининг тушиб кетиши муҳожирлар ҳаётини оғирлаштирган:

“Кўпчилик аёллар энагалик, боқувчилик ишлари билан ҳам шуғулланишади. Уларнинг маоши 4-5 минг лира атрофида. Ҳозирги курс бўйича 400-500 доллар. Тўқимачилик корхоналарида ишлайдиганларнинг кунлик маоши 120-150 лира. Бу оддий ишчининг маоши. Агар тикувчилик қўлидан келса балки кўпроқ ҳам олиши мумкин. Эркакларнинг иш топиши жуда мушкул. Менинг билишимча, ўртача 3 минг лира атрофида ишлашади. Лира долларга нисбатан 18-20га тушиб кетганида жуда кўп юртдошларимиз тушкунликка тушиб қолишди. Баъзилар Россияга кетиб ҳам қолишди”.

Санжар Саид билан батафсил суҳбатни қуйида тингланг:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:07 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG