Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:52

Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раиси лавозимидан кетди


Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раиси лавозимига 2018 нинг 31 январида тайинланган эди.
Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раиси лавозимига 2018 нинг 31 январида тайинланган эди.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани тўғрисида бир қатор маҳаллий нашрлар, хусусан, gazeta.uz ҳукуматдаги манбага таяниб хабар қилди.

Айтилишича, Абдуллаев ишдан саломатлиги туфайли кетган.

ЎзА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ихтиёр Абдуллаев кейинги бир йилда бўйин ва умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган.

ДХХ раиси лавозимини собиқ Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов эгаллади.

Тошкент ҳарбий округи қўмондони Баҳодир Қурбонов мудофаа вазири этиб тайинланди.

Абдусалом Азизов (1960 й. т.) 2017 йил сентябридан Мудофаа вазирлигини бошқариб келаётган эди.

Ихтиёр Абдуллаев 2018 йил 31 январь куни ДХХга раҳбар бўлди. 2015 йилдан у Ўзбекистон бош прокурори, 2009 йилдан — президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Генерал-майор Баҳодир Қурбонов мудофаа вазири этиб тайинлангунга қадар 2018 йил февралидан Тошкент шаҳри, пойтахт ва Сирдарё вилоятлари ҳудудини ўз ичига олган Тошкент ҳарбий округи қўшинларига қўмондонлик қилган. 2015 йил декабридан у ИИББ раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.

XS
SM
MD
LG