Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:48

Каримберди Тўрамурод: Эркин бўлишга уринаëтган матбуотни қўрқитиш бошланди


Каримберди Тўрамурод
Каримберди Тўрамурод

Ўзбекистонлик таниқли журналист¸ Бекажон газетасининг собиқ муҳаррири¸ ҳозирда Хабар.уз сайти мухбири Каримберди Тўрамурод 14 март куни фожиали тарзда ўлган каттақўрғонлик ўқитувчи Диана Еникеева ўлими бўйича журналистик суриштирув ўтказганидан сўнг¸ турли таҳдид ва тазйиқлар нишонига айланганини айтади.

Каттақўрғондаги 42-мактаб ўқитувчилари 14 март куни ҳокимлик буйруғи билан президент Шавкат Мирзиëев ўтиши кутилган катта магистраль йўлни оқлаб-тозалашга олиб чиқилган маҳал¸ Дианани Камаз машинаси уриб кетган ва 23 яшар аëл ўша куниëқ жон берган эди.

Бу фожиани бевосита воқеа жойига бориб¸ гувоҳлар ва марҳума яқинлари билан гаплашиб¸ ўрганганлари асосида мақола ëзган Каримберди Тўрамурод¸ 26 март куни Озодлик билан суҳбатда бу мақола чоп бўлмай туриб бошланган тазйиқ ва босимлар кўлами кун сайин кенгайиб¸ кун сайин жиддийлашиб бораëтганини айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:27 0:00
Бевосита линк

Аввалига телефон орқали номаълум кимсалар қўнғироқ қилиб¸ пўписа қилган бўлса¸ кўп ўтмай Самарқанд вилоят ҳокимлигидаги манба журналистга¸ унинг айтишича¸ вилоят ҳокими Туроб Жўраев ўзига нисбатан провокация ҳозирлаëтганини хабар қилган.

Бу гапларни жиддий қабул қилмаганини айтган Каримберди Тўрамурод¸ жума куни уйидан чиқиши билан номерсиз машинанинг ўз устига ҳайдалгани¸ яшайдиган уйига ўзини "вилоят ички ишлар бошқармасидан", деб таништирган шахслар суриштириб келганидан сўнг¸ пўписаларнинг битта манбадан¸ уюшган шаклда чиқаëтганига ишонишга мажбур бўлганини таъкидлади.

Маҳаллий ва хориж матбуоти Диана Еникееванинг Ўзбекистонда давом этаëтган мажбурий меҳнат қурбони бўлгани ҳақида ëзгани ортидан¸ аввалига Каттақўрғон ҳокимлиги¸ кўп ўтмай¸ Самарқанд вилоят ҳокими Туроб Жўраев журналистлар аниқлаган фактларни “ҳақиқатга мос келмайди”, деган иддао билан рад этиш уринишни бошлади.

Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраевнинг матбуотга раддияси
Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраевнинг матбуотга раддияси

Каттақўрғонлик ўқитувчи ўлимига муносабат билдирган президент матбуот котиби Комил Алламжонов бу ҳодиса ўрганилишини билдирган эди.

"Бўлиб ўтган ҳодиса албатта жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозирда ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади ", деб ёзган эди 17 март куни баёнот тарқатган Комил Алламжонов.

Бироқ шу кунгача Диана Еникеева ўлимининг асосий сабаблари ҳақда ва айбдорларга қандай чора кўрилгани ҳақда на Президентнинг ўзи, на унинг матбуот хизмати хабар қилди.

XS
SM
MD
LG