Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:47

Собиқ сиёсий маҳкум ва инсон ҳуқуқлари фаоли Бобомурод Раззоқов вафот этди


Бобомурод Раззоқов қамоқдан озод этилганидан сўнг, 25 октябрь 2016 йил.
Бобомурод Раззоқов қамоқдан озод этилганидан сўнг, 25 октябрь 2016 йил.

Бухоролик мухолифат фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Бобомурод Раззоқов оғир касалликдан сўнг 23 январь куни 69 ёшида вафот этди.

Бу ҳақдаги хабарни унинг ўғли Шуҳрат Раззоқов Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов озод этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:26 0:00

Мухолифат фаоли бўлган Бобомурод Раззоқов Бухоро вилоятининг Жондор туманида фермерлик билан шуғулланган ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлимига раҳбарлик қилган.

Ислом Каримов президентлиги пайтида мухолифат ва эркин сўзга нисбатан кескин таъқиб ва тазйиқлар бўлишига қарамай, Бобомурод Раззоқов болалар меҳнати, фермерлар ҳуқуқлари поймол қилинаётгани, жамиятдаги коррупция ва маҳаллий ҳокимларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида хорижий ОАВда мунтазам чиқишлар қилган.

Бобомурод Раззоқовнинг Озодликда қилган чиқишлари.
Бобомурод Раззоқовнинг Озодликда қилган чиқишлари.

Бобомурод Раззоқов 2013 йилнинг 24 сентябр куни Бухоро вилоятининг Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди ҳукми билан “одам савдоси”да айбланиб тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Раззоқов суд жараёнида ўзига қўйилган айблов туҳмат экани, уни қамашдан мақсад овозини ўчириш эканлигини айтган.

Мухолифатчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли қамоқхонада уч йилу уч ой ўтирганидан сўнг озодликка чиқарилган.

Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2013 йил сентябрида эълон қилган баёнотида Бобомурод Раззоқовга қарши одам савдоси билан боғлиқ айбловлар унинг инсон ҳақларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолияти учун ўч олиш эканини айтган.

Бобомурод Раззоқов ўзи яшаган Бухоро вилоятида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши чиқишлари билан танилганди.

Аъзам Фармонов: Жаслиқдан омон чиққанимга ишонмаяпман!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Ўзбекистон ҳукумати узоқ йиллар давомида мамлакатда сиёсий маҳкумлар борлигини инкор этиб келган, аммо Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан сиёсий сабаблар билан қамалган ўнлаб фаолларни озодликка чиқарган.

Айни пайтда Мирзиёев ҳукумати Европа Иттифоқи ҳамда халқаро инсон ҳақлари ташкилотларининг қамоқдан озод этилган сиёсий фаолларни реабилитация қилиш ҳақидаги чақириқларини жавобсиз қолдириб келмоқда.

Ўтган вақт мобайнида бир қатор фаолларнинг ўзларини реабилитация қилишни сўраб Ўзбекистон суд органларига қилган мурожаатлари рад этилган.

Форум

XS
SM
MD
LG