Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:53

Тошкентда янги қурилган турар-жой комплекси Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан бузиб ташлангани айтилмоқда (ВИДЕО)


Тошкентлик 28 яшар тадбиркор пулига “Unique arh project” ширкати тарафидан жорий йили Улуғбек туманида тикланган 3 қаватли турар-жой биноси¸ барча ҳужжатлари мавжуд бўлишига қарамасдан¸ Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан 4 ноябрь куни бузиб ташлангани айтилмоқда. Уйни молиялаган Муҳаммадбобур Хўжаевнинг 6 ноябрь куни Озодликка айтишича¸ суд қарорисиз чиқарилган бундай ноқонуний ҳаракат оқибатида тадбиркор бир куннинг ўзида 620 минг АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Озодлик гаплашган мулозими¸ Тошкентда янги қурилган уйларда ис газидан заҳарланиб ўлиш холлари кўпайганидан дарғазаб бўлган Бош вазир шундай буйруқ берганини билдирди.

"Шу боис Абдулла Ниғматович (Бош вазир) Жаҳонгир Обидовичга (шаҳар ҳокими) топшириқ берди. Бу инвестор қурган бошқа уйларни ҳам текширинглар¸ деб. Шу топшириқ асосида Улуғбек тумани Риштон тор кўчасидаги 106-уй шанба кечқурун бузилди. Буларнинг ҳаммаси оғзаки буйруқ асосида бўлди"¸ деди исми айтилмаслигини истаган ҳокимлик мулозими.

Бош вазир тадбиркорни бир кунда 560 минг долларидан айирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:39 0:00

Бу мулозим¸ тадбиркор томонидан қурилган Улуғбек туманидаги уйни бузиш учун суд қарори бўлмаганини эътироф қилди.

Озодлик Бош вазир идорасидан бу воқеа юзасидан изоҳ олишга ҳозирча муваффақ бўла олмади.

Тадбиркор ҳасрати

Озодлик суҳбатлашган Муҳаммадбобур Хўжаев бу "бедодлик"дан кейин бир кечада сочи оқариб кетганлигини айтади:

- Уй қурилиши учун изн берилган барча ўнлаб ҳужжат бор. Аммо уйни ҳеч бир ҳужжатсиз¸ суд қарорисиз¸ Бош вазирнинг бир оғиз эмоционал гапи билан бузишди. Бундан ташқари¸ менинг молиям асосида уй қурган пудратчилиларга бир ҳафта ичида бошқа бир нечта уйни ҳам бузиб¸ уй эгаларига компенсация тўлашни буюришди¸ дейди суҳбатдош.

Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев
Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев

​Тадбиркор уй ва ер участкасининг қонунчиликка мувофиқ ўзига тегишли эканини тасдиқловчи ҳужжатлар тўпламини Озодликка тақдим қилди.

Уй ҳужжатлари
Уй ҳужжатлари

Суҳбатдошг¸ ўзи қурдирган уйлардан бирида яшовчиларнинг ис газидан ўлгани боис раҳбарлар ғазабига учраганини айтади:

- Қурувчиларнинг айби йўқ болалар ўлимида. Мана акт. Жорий йилнинг 11 июлида уй ўз эгасига топширилган. Уйни сотиб олган одам кейинчалик иситиш қувурларини алмаштирган¸ дейди тадбиркор.

Риштон кўчасидаги уйнинг бузилишидан олдинги кўриниши
Риштон кўчасидаги уйнинг бузилишидан олдинги кўриниши

Озодлик тасарруфида мавжуд бўлган ҳужжат - уйни қабул қилиб олиш актида харидор бинонинг техник параметрларига эътироз билдирмаган.

3 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган йиғилишда айни ҳодиса газ ускуналарини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя қилинмагани боис келиб чиққани таъкидланган эди. Маълум қилинишича , ис гази оила яқинда кўчиб ўтган уйнинг ертўласига ўрнатилган қурилмадан чиққан.

Озодлик суҳбатлашган “Unique arh project” ширкати муҳандисига кўра¸ ис газидан болалари ўлган хонадон эгаси кейинчалик уста ëллаб иситиш системасини ўзгартирган.

- Котелни қурувчилар қўйган, аммо хозяин, Райгаздан сўрамасдан қувурларни ва мўрини ўзгартирган. Вытяжкани (мўрини) бекитиб ташлаган. Бу ҳолатни прокуратура текшириб¸ 1 ноябрь куни акт қилган¸ дейди суҳбатдош.

Мусонинг ўчини Исодан олиш?

Тошкентлик тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев Озодлик билан суҳбатда “Юнусобод туманидаги уйда одам ўлгани учун Улуғбек туманидаги уйни қайси қонунга кўра буздиришганига расмий жавоб талаб қилишини айтади:

- Агар айбим бўлса¸ буни тергов ва суд исбот қилиши керакку! Нега ҳоким ва Бош вазир ўз эмоцияларига асосланиб¸ шунча пул сарфлаб қурган иморатни буздиришди? Бу қонунсизликни жаноб Бош вазир нима билан асослайди? дейди тадбиркор.

Суҳбатдош бу уйни тиклаш жараëнида тинимсиз ўлпон тўлатилгани¸ чунончи “ихтиëрий-мажбурий” тарзда бешта милиция ходимига текин уй беришга мажбур бўлганини ҳам очиқлайди:

- Мулозимлар қонун - бу менман¸ деб мени тинимсиз талашди. Аслида конституцияга кўра¸ барча мулозимлар қонун асосида ишлаши керакку! Қани қонун устуворлиги? Қонун мулозимлар учун ëзилмаганми? Нега улар безбетларча келиб, мен қанча маблағ сарфлаб қурган уйни ер билан яксон қилишди? - дейди бир кечада 620 минг долларлик иморати бузилган тадбиркор.

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда кейинги бир йил ичида юзлаб иморат¸ чунончи совет меъморчилиги намунаси бўлган “Киночилар уйи” Tashkent City лойиҳаси қурилишига жой очиш мақсадида бузиб ташланди.

Озодлик суҳбатлашган аҳоли вакиллари кўп ҳолларда ҳокимият ўзбошимчалигидан шикоят қилишди.

Хусусан¸ Тошкент шаҳар Миробод туманидаги “Байналмилал” маҳалласида яшовчилар City қурамиз дея мулк эгаларини огоҳлантирмасдан уй-жойларни бузилаëтганига норозилик билдирмоқда.

Ўзбекистон конституциясининг 53-моддасида ҳусусий мулк муҳофаза этилишини кафолатлайди.


"Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир." дейилади жумладан айни моддада.

XS
SM
MD
LG