Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:39

"Чегара билмас мухбирлар": Қорақалпоғистонда журналистика ўлмоқда


Қорақалпоғистондаги зўравонликларга алоқадорликда қидирувга берилганлар.
Қорақалпоғистондаги зўравонликларга алоқадорликда қидирувга берилганлар.

Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистондаги норозилик намойишларини шафқатсиз бостирганидан икки йил ўтиб ҳам бу мавзу тақиқ остида қолмоқда. Ташкилотнинг билдиришича, фожиали воқеалар ҳақида ёзишга журъат этган журналистлар сепаратизм айблови билан ҳибсга олинмоқда.

Дунёдаги матбуот эркинлиги даражасини кузатувчи ташкилот расмий Тошкентнинг Қорақалпоғистонни, ўз таъбирича, “ахборот саҳроси”га айлантиришга қаратилган давомли цензура сиёсатини қоралаган.

“Кам сонли мустақил ОАВ ва ютуберлар минтақа равнақига доир кўп йиллик масалаларга эътибор қаратиш мақсадида иқтисодий ва экологик муаммоларни ёритишда давом этмоқда. Аммо бу каби материаллар минтақадан 1000 километрдан кўпроқ масофадаги расмий Тошкентнинг норозилигига сабаб бўлмоқда”, дейилади баёнотида.

Қонли намойишлардан икки йил ўтиб, фаолларга тақиблар кучаймоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:47 0:00

Халқаро ташкилот ўтган йилнинг кузида ижтимоий тармоқлардан ғойиб бўлган қорақалпоқ блогерлари – Мустафо Турсинбоев ва Саламат Сейтмуратовга оид жиноят ишини ёдга олган.

“НУКУС-ONLINE N1” (150 мингдан зиёд обуначи) ва “Халык ТВ” (50 мингдан зиёд обуначи) каналларини юритган икки ютубер Қорақалпоғистонда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари юзасидан суриштирувлар эълон қилган. Маҳкама икки блогерни товламачилик, фирибгарлик, пора бериш каби жиноятларда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этган. Жорий йил 8 июль куни икки блогерга оид жиноят иши апелляция тартибида кўрилади.
“Чегара билмас мухбирлар”, шунингдек, Қорақалпоғистон воқеалари ортидан қамоқ, жарима, шартли озодликдан маҳрум этиш каби жазоларга ҳукм қилинган “Ел хызметинде” мустақил нашри бош муҳаррири Абдималик Хожаназаров, “Ишонч” газетаси мухбири Есимкан Қанаатов, блогер Бахтиёр Қодирбергенов, “Makan” интернет нашри маъмури Лолагул Каллихоновалар тақдирига ҳам эътибор қаратган.

“Қорақалпоғистон ҳақида маълумот тарқатиш Ўзбекистон ҳукумати томонидан норозилик намойишлари ташкил этишга тенглаштирилди.

Cуверен Ўзбекистондаги суверен Қорақалпоғистон. Тарихий контекст
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:48 0:00

Сўнгги икки йилдаги қатағонлар сабаб мухтор минтақада мустақил журналистика ўта заиф ҳолга тушди. “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти жамоатчилик манфаатига дахлдор мавзу бўйича босимлар ҳамда журналистларнинг касбий фаолияти сабаб жазоланишидан хавотир изҳор этади. Улар зудлик билан озод этилиши керак”, дейди ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Жанна Кавелье.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар”нинг матбуот эркинлиги бўйича 2024 йилги рейтингида 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллади. Мамлакат ўтган йилги ўрнидан 11 поғона пастлаган.

Форум

XS
SM
MD
LG