Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:49

"Кўча"га қарши рейдлар: Салимбой қамоқда, Ғафурбойга қарши "жиноят иши йўқ"

"Бахти Ташкентский", "Саидазиз медгородок", Салимбой, Ғафурбой...

Одатда Тошкентдаги чойхоналарда кўпроқ эшитиладиган бу номлар охирги кунларда маҳаллий матбуотнинг тилига тушди.

Бунга сабаб, Тошкентда жиноят оламига қарши бошланган кенг кўламдаги рейдлар.

Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари бу амалиётни “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” деб атамоқда.

Матбуот эса “кўча"га қарши кураш демоқда.

Сиёсий ва жиноий жабҳа қоришуви

Мирзиёев даврида ҳукумат расмийлари, ҳатто президент оиласи мансубларининг жиноят оламига дахлдор деб кўриладиган зиддиятли шахслар билан тадбирларда ёнма-ён туриши одатий ҳолга айланган.

Сиёсий ва жиноий жабҳа ўртасидаги чегараларни қоришуви омма онгида “кўча машҳурлари”га нисбатан симпатия ҳам ҳосил қилиб улгурган.

Блогер ва ҳуқуқшунос Зафарбек Солижоновга кўра, мавжуд вазият давлатнинг “кўча”га кучини кўрсатиб қўйишини тақозо этган.

Ҳуқуқ фаоли: Ҳечдан кўра кеч

Кўчага қарши рейдлар деб аталаётган оммавий ҳибсга олишлар пировардида қонун устуворлигига олиб келишига шубҳа қилаётганлар кўп.

Аксар фаоллар маҳаллий мафия ва жиноий авторитетлар аввалроқ жиловланиши керак эди, деган фикрда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов охирги ҳодисаларни “ҳечдан кўра кеч” деб изоҳлаган.

“Aфсуски, кейинги пайтларда самосудлар, ўзаро низоларни қонундан ташқари ажрим қилиш ҳолатлари кўпайганди. Кейинги қадамлар кўча безориларидан қолишмайдиган раҳбарчаларнинг жиловини тортиш бўлиши лозим. Одамлар ижтимоий адолатни ҳис қилиши керак. Aдам Смит айтганидек: “Одамлар адолатни севишлари учун уларга адолатсизликларнинг оқибатларини кўрсатиб турмоқ зарур”, деб ёзди Ташанов.

Салимбойнинг қулаши

Бухородаги рейдлар: 90га яқин шахс ушланган

Бухоро вилоятида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давомида 22 та жиноят фош этилиб, 31 нафар шахс ушланган.

Бу ҳақда хабар қилган Бухоро вилоят ИИББга кўра, шунингдек, 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланган.

"Мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 137, 164, 168, 276, 251 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг 5 тасига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилди", дейилади расмий хабарда.

Бундан ташқари, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG