Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:28

Иқтисодчи: Туркманистон Ироққа газ экспорт қилади. Нега шу газни Ўзбекистон олмади?


"Шатлик" Шарқ-Ғарб газ қувури очилиш маросими. 31 май, 2010
"Шатлик" Шарқ-Ғарб газ қувури очилиш маросими. 31 май, 2010

Türkmengaz ва Ироқ электроэнергетика вазирлиги ўртасида тузилган битимга кўра, Туркманистондан Ироққа 5 йил давомида ҳар йили 9 млрд.куб газ экспорт қилинади.

Туркман гази Эрон ҳудудидан ўтган газ трубалар орқали SWAP шартларида Ироққа етказилади. Яъни Туркман қардошлар 9 млрд.газни Эронга беради. Эрон эса 9,0 млрд.куб газни Ироққа етказади.


Биз ўзбекистонликларга ўтган йиллар ва ундан олдинги йилларда ҳам Туркманистондан сотиб олиш учун контракт қилинадиган ортиқча газ йўқ деб афсона тўқиб келишди. Ва шу баҳонада энергетикамизни мақсадли равишда тиз чўктирган кремлпитишлар Россиядан, 3 минг километрдан газ келтиришга важ ва сабабларни оқламоқдалар. Яна қандай нархлар, қайси шартларда, эвазига нимани гаровга қўйганимизни ҳалигача билмаймиз. 2,7 млрд.куб газ учун қандай кўргулик ва йўқотишларга дуч келамиз, буёғи энди худога аён.

Шундоқ ёнимизда, тайёр инфратузилмали туркман гази бўла туриб, ўрисдан газ тиланганлар учун ҳеч бўлмаса, тарихнинг сўроғи бўлади.

Отабек Бакиров

Иқтисодчи, блогер

Телеграмдаги Bakiroo каналидан олинди

Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG