Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:37

Украина элчиси Ўзбекистон ҳукуматидан россияпараст телеканалларни ёпишни сўради


Ўзбекистонлик журналист Марина Козлова Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан.
Ўзбекистонлик журналист Марина Козлова Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан.

Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига “Украинадаги уруш ҳақида ёлғон хабар тарқатаётган телеканалларни ёпишни сўраб” нота юборган.

Бу ҳақда элчи Ўзбекистондаги мустақил Yep.uz нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВнинг Тошкентдаги украин элчиси сўровига жавоби маълум эмас.

Аммо Yep.uz нашри асосчиси, мустақил журналист Марина Козлованинг сўзларига кўра, АОКА қошидаги Ўзбекистон Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ 4 март куни Украина элчиси билан суҳбатни “24 соат давомида” олиб ташлаш тўғрисида талабнома юборган.

"Кремлдан қўрқади". Ўзбек зиёлилари Россиянинг Украинага уруши ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:17 0:00

Марказ мақолада шафқатсизликни тарғиб қилувчи фото ва видео метериаллар аниқланганлигини важ қилиб келтирган.

“Украинадаги ҳақиқат учун ўзбек ҳуқумати менга таҳдид этмоқда” деб ёзиб чиқди 4 март куни ўзининг фейсбукдаги саҳифасида yep.uz сайти муаллифи мустақил журналист Марина Козлова.

“Ўзбек мулозимлари фикрига кўра, шавқатсизлик учун Украина тинч аҳолисини бомбардимон қилиб, ўққа тутаётган Россия ҳуқумати эмас билки мен айбдор эканман.

Ўзбек жанобларига қуйидагича жавоб бераман:

Мен эмас, ўзларингиз қонун ва инсонийликни бузмоқдасиз.
Ҳеч нарсани олиб ташламайман” деб қўшимча қилган Марина Козлова.

Yep.uz сайтида эълон қилинган интервьюда Украина элчиси Микола Дорошенко Украинадаги бўлаётган уруш оқибатидаги ҳақиқий гуманитар ҳалокатнинг Ўзбекистонда кам ёритилаётганлиги ва жамоатчилик фикри асосан Россия телеканналари орқали шаклланаётганлигига эътироз билдирган ва бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этилганлигини очиқлаган.

“Украинадаги уруш ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатаётган телеканалларни таъқиқлаш илтимоси билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборилган.

Қайси телеканалларни кўрсатишни, маҳаллий ҳуқумат ва бизнеснинг ўзи ҳал этишини яхши тушунамиз, лекин ушбу каналлар нотўғри фикрни шакллантиришига сабаб бўлишига эътибор қаратилишини сўраймиз” деб маълум қилган Украина элчиси.

Бундан ташқари, элчихона томонидан маҳаллий ОАВларига Украинанинг турли минтақалардаги вазият борасида ҳар кунлик маълумот ҳам юборилаётганлиги маълум қилинган.

Озодлик yep.uz сайти муаллифи Марина Козлова билан телефон орқали боғланиб Ўзбекистон Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказининг талабига зид равишда Украинадаги уруш билан боғлиқ фото ва видео метериалларни ўчириб ташлашни рад этганлиги сабабларни аниқлашга интилди.

Марина Украинадаги вазият ҳақида бирламчи манбадан маълумот олиш мақсасида Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенкодан интервью олишга қарор қилганлигини билдирди.

Журналистнинг қўшимча қилишича, унинг Украина давлатини қўллаётганлиги гуманизм принципига асосланган.

“Мен, Тошкент да туғилганман. Миллатим рус. Мен кўпчилик бўлган дунё ҳамжамиятининг тарафидаман ва тинч аҳоли ўлдирилишига, ҳамда мактаблар ва шифохоналарнинг вайрон қилинишига қаршиман. Украина халқининг 21 асрда ақлга сиғмайдиган ҳарбий агрессиянинг қурбони бўлаётганлиги сабаб четда тура олмайман.” – деб фикр билдирди у.

Журналист Озодликка Ўзбекистон Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказининг yep.uz сайтига юборган фото ва видео метериалларни ўчириб ташлаш бўйича талабномаси нусхасини ҳам тақдим этди. Электрон шаклдаги марказ талабномасида на рўйхат санаси ва на мансабдор шахс исм фамилияси ёки имзоси бор.

АОКА қошидаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Yep.uz нашри дан Украина элчиси билан суҳбатни олиб ташлашни талаб қилган.
АОКА қошидаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Yep.uz нашри дан Украина элчиси билан суҳбатни олиб ташлашни талаб қилган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази 2004 йилда Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қошида ташкил этилган ва бугунга келиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг таркибий тузилмасига киради.

Ушбу марказ, маҳаллий журналист ва блогерларга кўра, Ўзбекистонда расман бекор қилинган, аммо амалда мавжуд цензуранинг легаллашган шакли сифатида кўрилади. Марказнинг асосий вазифаси ҳуқумат томонидан қонунга зид деб топилган маълумотлар жойланган сайтларни блоклашдан иборат.

Озодлик ҳозирча АОКАдан бу борада расмий изоҳ ололгани йўқ.

XS
SM
MD
LG