Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:49
Ижтимоий тармоқда тарқалган сурат
Ижтимоий тармоқда тарқалган сурат

Бош прокуратура афғон ҳарбий ҳаво кучлари Ўзбекистонга ўтгани ҳақидаги ўз хабарига раддия берди

Мирзиёев Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти қилиб, Афғонистонда юзага келаётган вазиятни муҳокама қилган.

"Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Россия ҳукумати Афғонистоннинг ўтиш даври ҳукумати билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирган.

15 августга ўтар кечаси Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф толиблар қўлига ўтгач, ушбу шаҳар мудофаасида қатнашган ҳарбийлар, Амударё бўйига келиб, Ҳайратон ва Термиз шаҳарларини боғловчи кўприк орқали Ўзбекистонга ўтгани хабар қилинди.

Дастлабки 84 кишидан иборат бўлган гуруҳ Ўзбекистон ҳудудига қабул қилинган, кейинги гуруҳлар ортга қайтарилган.

Ташқи ишлар вазири расмий вакили Юсуф Кабулжановнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган қочқинлар масаласида амалдаги ҳукумат ва "Толибон" ҳаракати билан музокаралар ўтказмоқда.

Кабулжанов Афғонистондаги вазиятга қарамай Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттираётгани, ходимлар ҳали эвакуация қилинмаганини айтган.

Ғани Афғонистондан чиқиб кетган

Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди, деб хабар берди маҳаллий ТОЛО Nеwс телеканали. ОАВ хабарларига кўра, у Толибон билан музокаралар чоғида лавозимдан кетишга рози бўлган.

АзияПлюс тожик медиа гуруҳининг хабар беришича, Ғани ўз маъмурияти раҳбари Фозил Маҳмуд Фазли ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиба ҳамроҳлигида Тожикистонга йўл олган.

BBC, Reuters каби халқаро ахборот воситалари Tolo News телеканалига таяниб, Ғанининг мамлакатдан чиқиб кетгани хабар қилинаётганини ёзди. Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла "Фейсбук"да эълон қилган билдирувида “Президент мамлакатдан чиқиб кетганини” ёзиб, унинг бу қадамини танқид қилди. Ғанининг Афғонистонни тарк этгани тўғрисидаги хабарни Афғонистон президенти девони шу пайтгача расмий тасдиқламади. Президент саройи ходимлари унинг хавфсизлигини таъминлаш учун қаерда эканлиги тўғрисида маълумот берилмаслигини Reuters агентлигига билдирди. Шу соатларда Толибон ҳаракати пойтахт Кобулни қуршаб олган. Баъзи норасмий хабарларга кўра, Кобул Толибон назоратига ўтган.

Абдул Саттор Мирзаквал: ҳокимият алмашиши тинч йўл билан бўлади

Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абдул Саттор Мирзаквалнинг айтишича, Кобулга ҳужум қилинмаган ва ҳокимият алмашиши тинч йўл билан ўтади. Мирзакваланинг бу видеомурожатини маҳаллий Толо Ньюс телеканали намойиш этди.

Assiciated Press агентлиги исми ошкор қилинмаган афғон расмийларига таяниб хабар беришича, Толибон расмийлари ҳокимиятни қабул қилиб олиш илинжида президент саройига борган.

Аввалроқ, Толибон баёнот тарқатиб, тинч аҳолига хавф солмаслик учун жангчиларига пойтахт бўсағасида қолишни буюрганини айтган эди.

Шунингдек, Толибон Афғонистон халқини мамлакатни тарк этмасликка чақирган. Хабарларга кўра, Толибоннинг айрим жанггарилари Кобулга кириб борган ва баъзи жойларда байроқларини тикишган.

ТИВ: Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда ҳамда ходимлар ҳали эвакуация қилингани йўқ.

Бу ҳақда Газета.уз нашри Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири расмий вакили Юсуф Кабулжановга таяниб хабар берди.

Толибон кучлари шанба куни Мозори Шарифни босиб олган эди. Айни пайтда Толибон жанггарилари Кобулга кира бошлаган. АҚШ кучлари ўз мамлакати дипломатик миссияси ходимларини эвакуация қилишни бошлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG