Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:40

Омбудсман Тоштурмада овқат меъёрини оширишни талаб қилади. Комиссия аъзоси трансгендер билан учрашди


Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов (чапда) товламачилик, гиёҳвандлик ва фоҳишахона сақлаш сингари моддалари билан айбланган 23 яшар Миршариф Закиров билан суҳбатлашди
Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов (чапда) товламачилик, гиёҳвандлик ва фоҳишахона сақлаш сингари моддалари билан айбланган 23 яшар Миршариф Закиров билан суҳбатлашди

19 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - омбудсман Феруза Эшматова бошчилигидаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия вакиллари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига (Тоштурма) борди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган мазкур комиссия вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, Комиссия вакиллари ҳозирги кунда 1940 нафар (2502 нафарга мўлжалланган — Озодлик) маҳкумлар сақланаётган тергов изоляторидаги шароит, маҳкумларга муносабат ва изоляторнинг аҳволи билан танишишди.

Мониторинг жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича изолятор маъмуриятига тавсиялар берди.

А. Ташановга кўра, Тоштурма муассасаси аввалги муассасага қараганда замонавий ва автоматлаштирилган тизим, камералар, сўроқ жараёнларини қайд қилувчи жиҳозлар билан таъминланган.

Овқат сифати, хилма-хиллиги ва калорияси талаб даражасида эканига қарамай, унинг меъёри бирмунча кам. Комиссия вакиллари маҳкумларга бериладиган озиқ-овқат меъёрлари бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига меъёр (лимит) ни ўзгартириш талаби билан чиқишини айтишга келишишди.

“Мониторинглар доирасида алоҳида шикоятлар бўйича текширувларга ҳам рухсат берилди. Мен дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг илтимосига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг товламачилик, гиёҳвандлик ва фоҳишахона сақлаш сингари моддалари билан айбланаётган 23 яшар Миршариф Закиров билан суҳбатлашдим. Трансгендер сифатида исмини Нигина деб атаган ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ғазабига нишон бўлган бу йигитнинг яқинлари унинг қийноққа солинганини иддао қилишганди. У алоҳида суҳбатда Тоштурмада унга қийноқ ёки ўзгача муомала қўлланилмаганини айтди, мен видеога олдим бу гапни. Сексуал ориентацияси ўзгача бўлган бу шахснинг ягона талаби терговларнинг чўзилиб кетаётганидир. Махсус прокурор кейинги ҳафтадаёқ терговларнинг бошланишига ваъда берди” , деди А. Ташанов.

Миллий превентив механизмлар доирасида олиб борилаётган фуқаролик жамияти вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларини мониторинг қилиш амалиётлари давом эттирилади.

XS
SM
MD
LG