Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:34

Ҳоким Ортиқхўжаевнинг боғ ерини Tenge банкка бериш қарори кескин норозиликка сабаб бўлмоқда (ВИДЕО)


18 сентябрдан Оналар ва болалар боғидаги йўлакларга ëтқизилган тошларни териш ва қурилиш учун жой тозалаш бошланди.
18 сентябрдан Оналар ва болалар боғидаги йўлакларга ëтқизилган тошларни териш ва қурилиш учун жой тозалаш бошланди.

Айни кунларда Тошкент марказида яна бир осмонўпар бино қурилишига старт бериш режаланган.

“Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳаси доирасида Ҳамид Олимжон метро бекати ëнидаги Оналар ва болалар парки йўқ қилиниб¸ унинг ўрнида 20 қаватли банк биноси қурилади.

Яна бир бизнес сити қурилишига аҳоли манфаатларига зид равишда рухсат берилгани тошкентликларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ҳоким Ортиқхўжаев пандемияда ҳам Тошкентни бузиб¸ City қуриш режасини давом эттирмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00

Ситисевар ҳоким боғни банкка алмашмоқчи

“Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳаси учун парк ҳудудидан 0.7 гектар ҳудудни ажратиш ҳақидаги қарорни Тошкент шаҳар ҳокими, Tashkent City мегапроекти муаллифи Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолаган.

Tenge Bank бош офиси жойлашадиган бино лойиҳаси.
Tenge Bank бош офиси жойлашадиган бино лойиҳаси.

Озодликдаги қарор нусҳасига кўра¸ кўп қаватли уйлар орасида қолган ягона парк ҳудуди Қозоғистоннинг Tenge банкига Ўзбекистондаги ўз бош офиси¸ қолаверса¸ савдо мажмуаси қуриш учун ажратилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкент марказидаги боғ ҳудудини Tenge bank учун офиз биносига ажратиш ҳақидаги қарори.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкент марказидаги боғ ҳудудини Tenge bank учун офиз биносига ажратиш ҳақидаги қарори.

Тошкентнинг энг қиммат зонасидаги бу яшил парк ҳудудининг айнан қайси юридик ëки жимоний шахсларга ва қанчага сотилгани номаълум.

Тошкент ҳокимининг ушбу савдосидан хабар топган парк атрофида яшовчи аҳоли вакиллари ўтган ой бу режага ўз норозилигини билдирди. Улар ўз эътирозини турли шаклда - президент порталидан тортиб¸ Россия матбуотигача юборишган.

Атрофда яшовчи аҳолини шаҳар марказидаги яна бир паркнинг сотиб юборилиши¸ўзи ва болаларининг тоза ҳаво¸ дам олиш масканидан айрилишигина хавотирга солаëтгани йўқ.

Уларни сейсмик ҳудуд бўлган Тошкентнинг тагидан метро ўтувчи ҳудудида 20 қаватли бино қуришнинг атрофдаги уйлар хавфсизлигига таҳдиди ҳам жиддий ташвишга солмоқда.

Мен шу паркнинг ëнидаги домда яшайман. Бу болаларимиз ўйнаши¸ қарияларимиз оëғининг чигалини ëйиши учун қолган сўнгги парча ер. Бу ерни олишга кўпдан кўз олайтиришди. Қандайдир Россия компаниялари олмоқчи бўлди. Лекин улар бу ерда катта қурилиш қилиш шаҳарсозлик талабларига тўғри келмаслигини билиб¸ бундан воз кечди. Сабаби¸ бунинг тагидан метро ўтади. Бундан ташқари¸ ҳар хил грунт сувлари тўпланган. Тагида уч қаватли парковкаси бўлган 20 қаватли уй қурилса¸ ҳам метро¸ ҳам атрофдаги кўп қаватли уйларга зиëн етиши аниқ. Қолаверса¸ асосан аҳоли меҳнати билан кўкарган 30 йиллик дарахтлар ўлади. Ортиқхўжаев қозоқ банки билан тандемда бутун Мирзо Улуғбек райони аҳолисини фалокатга етакламоқчи. Ҳеч ким на ҳоким¸ на Қозоғистон банкига халқ мулки бўлган боғни йўқ қилиб¸ аҳоли ҳаëти ва соғлиғини хатар остида қолдириш ваколатини берган эмас”¸ дейди Озодлик гаплашган бизнес-сити лойиҳаси мухолифларидан бири.

Қурилишга ер ҳозирлаш бошланди

Бундай эътирозлар ортидан 20 август куни сотиб юборилган парк ҳудудида блогер ва аҳоли вакиллари билан учрашган Тошкент шаҳар ҳокими сўзчиси Фурқат Маҳмудхўжаев¸ “Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги инвестор билан биргаликда лойиҳани аҳолига тақдим этиб¸ улар билан муҳокама қилажаги”ни билдирган эди.

Бу ваъдадан бир ой ўтиб-ўтмай парк атрофидаги аҳоли унинг ҳудудида қурилишга ҳозирлик бошланганига гувоҳ бўлди.

18 сентябрь куни парк йўлакларидаги тошларни териш бошланганини кўрган аҳоли вакиллари¸ ижтимоий тармоқлар орқали президент ва Тошкент жамоатчилигига видеомурожаат қилди.

Президентга мурожаат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

Норозиларнинг Озодликка айтишича¸ бу мурожаатдан сўнг парк ҳудудидаги иш тўхтаган¸ аммо 20 қаватли қурилиш лойиҳасининг нима бўлгани ҳақида бирор маълумот берилмаган.

Tenge банк: Бу ерни бизга Тошкент ҳокими берган....

Озодлик билан суҳбатда Tenge банк мулозимлари бу ерни ўзларига Тошкент шаҳар ҳокими ажратгани¸шу боис эътирозлар ўзларига оид эмаслигини билдирди.

Банк мулозимларига кўра¸ сентябрда бошланиши режаланган қурилиш эътирозлар ортидан бироз кечиккан¸ аммо уни тез кунда бошлаш кутилмоқда.

Айни пайтда Tenge банк вакиллари¸ яқин кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлигида инвестор ва аҳоли вакиллари ўртасида брифинг уюштирилишини маълум қилди.

Парк ўрнида Business city қурилишига очиқ норозилик билдираëтган фаоллар эса¸ ўзларининг бундай учрашувдан бехабарлигини билдирди.

Бу режага парк атрофида яшовчиларнинг ҳаммаси қарши. Орамиздан чиққан фаоллар бу лойиҳани тўхтатиш учун тўрт томонга югуриб елмоқда. Аммо бу фаоллар қолиб¸ ўз одамларини “аҳоли вакиллари” деб ими-жимида сохта брифинг ўтказмоқчи бўлишса¸ бунга қараб турмаймиз. Бу ер ҳоким Ортиқхўжаевга отасидан қолган мулк эмас¸ бу барча тошкентликларнинг мулки. Шаҳарнинг энг қиммат ерларини қаричма-қарич сотилишига бундан кейин томошабин бўлиб турмаймиз”¸ деди Озодлик гаплашган Ц -1 массиви фаолларидан бири.

Tenge банк ва қозоғистонлик олигархлар

Аҳоли билдираëтган эътирозларга муносабат билдирган Tenge банкнинг Ўзбекистондаги бўлими мулозими¸ бино қуриладиган ҳудуддаги дарахтларнинг бошқа жойга кўчириб ўтказилишини билдирди.

“Парк тагидан метро ўтиши¸ Пушкин кўчаси остида эса¸ “ер ости дарëси” борлиги¸ ҳудуднинг бундай осмонўпар қурилиш учун ўта хавфли экани” ҳақидаги хавотирларга жавобан банк вакили уларда асос йўқлигини иддао қилди.

Қурилиш учун тажрибали қурилиш компанияси пудратчи қилиб олинган. Уларнинг мутахассислари бу жиҳатларнинг ҳаммасини ўрганиб чиқиб¸ бу территорияда 20 қаватли бино қуриш мумкин¸ деган хулосага келган”¸ деди Tenge банкнинг Озодлик гаплашган мулозими.

20 қаватли бизнес марказга кўчиб кирмоқчи бўлаëтган Tenge банк акцияларининг 100 фоиз мулкдори Қозоғистондаги энг йирик Halyk банкидир. Бу банк акцияларининг 64 фоизлик контрол пакети АЛМЭКС ҳолдинг гуруҳига қарашли. Бу ҳолдинг эгалари эса Қозоғистон Биринчи президентининг қизи Динара Кулибаева ва унинг эри Тимур Кулибаевдир.

Озодликда мавжуд ҳужжатларга кўра¸ Tenge банк учун мўлжалланган 20 қаватли бино пудратчиси Қозоғистондаги энг йирик девелоперлик компанияси ҳисобланган Bazis Construction компанияси. Айни пайтда¸ бу компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкори Bazis-Asia Company МЧЖ.

2019 йил сентябрида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Bazis-Asia Company МЧЖ бош директори Муҳаммад Баҳромович Шодиев. Муҳаммад Шодиев эса¸ асли ўзбекистонлик¸ аммо асосан Қозоғистон ва бошқа давлатларда бизнес юритиб келган миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг жиянидир.

Озодлик билан гаплашган Тошкент шаҳар ҳокимлигига яқин айрим мулозимлар Tenge банкнинг Тошкентдаги офисини қуриш лойиҳасида Қозоғистон собиқ биринчи оиласига яқин кўрилган Фаттоҳ Шодиевнинг “фаол қўли” борлигини иддао қилди.

Озодлик боғланган Шодиев халқаро фонди мулозими бу иддаони мутлақ рад этди.

Фаттоҳ Қаюмович Шодиев ва унга қарашли тизимларнинг Тошкент марказида Tenge банк янги биноси қурилишига на бевосита¸ на билвосита алоқаси йўқ. Ф.К. Шодиев бу лойиҳа акциялари эгаси эмас ва унда бирор шаклда иштирок этмаяпти. Шунингдек¸ Halyk Bankида Фаттоҳ Шодиевнинг улуши йўқ»¸ дейилади Озодликка Шодиев халқаро фонди берган ëзма жавобда.

Tenge банк қурилиши бош пудратчисига алоқадор Bazis - Asia Company МЧЖ регистрация ҳужжатида келтирилган телефон рақамига ҳеч ким жавоб бермади. Айни пайтда¸ Bazis Construction компаниясининг Олмаота ва Тошкентдаги вакиллари лойиҳага оид Озодлик саволларини жавобсиз қолдирди.

Gezi парки ва халқ исëни тарихи

2013 йили Истанбулнинг собиқ ҳокими¸ ўшандаги Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул шаҳри марказида жойлашган Тақсим майдонидаги Гези (Истанбулнинг марказий Тақсим майдонидаги парк-таҳр.) паркини ўзига яқин девелоперлик ширкатига қурилиш учун ажратгани ортидан бу боғ ва майдон норозилик марказига айланганди.

Шаҳар марказидаги халқ ерини сотишга қаршиликдан бошланган норозиликлар кўп ўтмай, Эрдўғон ҳукуматининг ижтимоий-иқтисодий сиëсати¸ бу ҳукуматнинг Туркиядаги дунëвийлик устунларини емираëтганига қарши оммавий протестга айланди.

27 майда бошланиб¸ 20 августгача Туркиянинг аксар шаҳарларига ëйилган бу намойишларда 1¸5 миллиондан ошиқ одам қатнашган.

Хавфсизлик кучлари билан зиддият фонида ўтган бу намойишларда 22 одам ўлди¸ 8000 дан ошиғи жароҳатланди. Гези парки бўҳрони Эрдўғон ҳукуматининг энг катта муаммосига айланди ва унинг халқаро майдондаги обрўси¸ хусусан¸ Европа иттифоқи билан муносабатларига зиëн етказди.

Халқ норозилиги ортидан ҳукумат боғ ерини қурилишга бериш режасидан воз кечишга мажбур бўлди – Гези парки ҳозир ҳам истанбулликларнинг севимли боғи бўлиб қолмоқда.

Тошкентлик зиëлилар Жаҳонгир Ортиқхўжаевни огоҳлантирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:54 0:00

Тошкентнинг тадбиркор ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг халқ ва давлат мулки бўлган ерларни сотиш¸ аҳоли уйларини бузиб¸ ситилар қуриш режасига норозилик билдириш учун ўтган йил ҳоким олдига борган пойтахтлик зиëлилар уни "халқ эҳтирослари билан ўйнашмаслик"ка чақиришган эди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев¸ унинг матбуот котиби¸ қолаверса¸ ҳокимликнинг “Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳасига алоқадор бошқарма ва бўлимларидан аҳоли норозилигига муносабат олишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG