Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:45

"Кўряпмиз беларусларнинг Лукашенкога ишончини - борган жойидан “Уходи!” деб ҳайдашяпти...


Ўн кундан бери норозилигини билдириш учун кўча ва майдонларга чиқаëтган ўн минглаб беларуслар 27 йилдан бери ҳокимиятни ҳеч кимга бермай келаëтган Лукашенкода "Кет!" деб хитоб қилмоқда.
Ўн кундан бери норозилигини билдириш учун кўча ва майдонларга чиқаëтган ўн минглаб беларуслар 27 йилдан бери ҳокимиятни ҳеч кимга бермай келаëтган Лукашенкода "Кет!" деб хитоб қилмоқда.

"Президентимиз апил- тапил қилиб, шошиб, Путиндан жуда орқада қолиб кетмай¸ деб Лукашенкони табрикладилар. Энди бу ëғи расво бўляпти!!!

Халқаро тажрибада бунақа "табрик"ларни қайтиб олиш тажрибаси борми? Бўлса¸ қандай? Тассаввур қилинг - ҳозир Беларусь президентлигидан "Саша" акамиз кетиб қолса- ю унинг ўрнига Света синглимиз келиб қолса... Кейин каттароқ бир халқаро саммитда Света синглимиз Шавкат акамиз билан учрашиб қолса, жуда ноқулай бўлмайдими?

Фермер акаларимиз олмоқчи бўлаëтган МТЗ 80 тракторлар бунинг натижасида қимматлаб кетмасмикан? Ëки, яна бир кечирим сўраш билан ҳаммаси жойига тушармикан? Эх- саволларим кўпу , жавоб берадиганлар йўқда!"

Озодлик почтасига ўзбекистонликлардан бири юборган бу саволларга айни қутига айни мавзуда мактуб ëзган бошқа бир ўзбекистонлик мулоҳаза билдирибди.

Бир-биридан мустақил равишда Беларусь воқеаларининг Ўзбекистондаги акс-садосига тўхталган иккала муаллиф ҳам шахсини очиқламаган. Озодлик улар фикрларини таҳрирсиз тақдим этмоқда.

***

Европанинг энг охирги диктатори Александр Лукашенконинг куни битиб қолганга ўхшаяпти. Шундай бўлиши, албатта, олдиндан тайин эди. Чунки, демократия қанчалик нуқсонли бўлмасин, ҳозирча инсоният ундан афзалини ўйлаб топмаган. Диктатуранинг мантиқий ниҳояси мана шундай аянчли бўлади.

Бу ерда “аянчли” сўзи хайриятки, ҳозирча фақат Лукашенконинг ўзигагина тегишли. Илоҳим шундай ҳам бўлсинда, белоруссияликларнинг қони тўкилмасин.

Президент Мирзиёев Лукашенкони давлат раҳбарларидан тўртинчи бўлиб “сайловлардаги ишончли ғалаба” билан табриклаган эди.

“... овоз бериш натижалари Александр Лукашенкога нисбатан халқнинг ишончи нақадар улкан эканлигини яна бир бор намоён этди”.

Бу сўзлар Мирзиёевнинг табрик сўзидан олинди. Кўряпмиз, белоруссияликларнинг ишончини. Борган жойидан одамлар “Уходи!” деб ҳайдашяпти.

Туркманистон президентининг Лукашенкога табрик йўлламагани мени ҳайрон қолдириб, сабабини қидиришга тушдим. Гап бошқа ёқда экан.

Мустабид тузумларда сайлов, “эркин демократик сайловлар” тушунчалари, шунчаки баландпарвоз ва формал сўзлар эканлиги ҳақида ҳали яна ёзарман.

Аммо, мана шу мақолани ёзишга, таниқли журналист Шароф Убайдуллаевнинг Озодлик радиосига берган интервьюси туртки берди.

Суҳбат бошида Белоруссия воқеалари ҳақида гапириб Шароф ака :“Худо ҳеч кимнинг бошига Лукашенко кунини солмасин!”, деб айтдилар.

“Президент ёки Бош вазир қатнашадиган мажлисларда иштирокчилар ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақида қандайдир кўрсатмалар борми ёки йўқми?”, деган саволга Шароф ака бундай ҳолат илгари бўлмагани, ҳозир эса авжига чиққанлиги ҳақида гапирди.

Ушбу мақола шулар ҳақида.

Айтиш керакки, Каримов бошқаруви даврида Лукашенко энди президент этиб сайланганидан кейин, ўтган асрнинг 90- йилларида бир маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Бироқ 1999 йилда Россия ва Белоруссия ўртасида “Иттифоқ давлатини тузиш” тўғрисида шартнома имзоланганидан кейин Каримов бу шартноманинг энг ашаддий танқид қилганлардан бўлган эди.

Ҳаттоки, ўша даврда унинг матбуот котиби бўлган Рустам Жумаев “лукашизм” атамасини ҳам ишлатиб, бу қанчалик зарарли эканлигини бот-бот такрорлар эди.

Табиийки, Лукашенко учун Ўзбекистонга йўл ёпиқ бўлди, унинг очилганини Каримов вафотидан сўнг, Лукашенконинг Каримов қабрига “фотиҳа” ўқигани келганида ўзидан эшитдик.

Лукашенконинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тайёрланиб, ташриф кунлари аниқ бўлган экан, бу Ўзбекистон-Белоруссия муносабатларида туб бурилиш ясаши лозим эди. Бироқ...... бу кейинроқ юз берди.

Маълумки, А. Лукашенко 2018 йилнинг 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

Ўша кунлари, Тошкентнинг қоқ марказида, илгари Собир Раҳимов, Йўлдош Охунбобоев каби йирик арбоблар дафн этилган, кейинчалик текислаб ташланган, бир неча муддат Зулфияхоним ҳайкали турган ва у ҳам, кейинчалик бошқа жойга кўчирилган майдонга, белорус шоири Якуб Коласга ҳайкал (бюст) ўрнатилиб, марказий кўчалардан бирига унинг номи берилди.

Якуб Колас ким экан, деб қидириб кўрсак, у уруш пайтида бироз Тошкентда яшаган экан ва Тошкентга атаб бир-иккита шеър ёзган экан. Унинг атоқли шоир эканлигига бирор шубҳа йўқ, аммо унга Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказида ҳайкал қўйилиши, Белоруссия Президенти А. Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи арафасидаги ўзбекона илтифот-меҳмондўстлик ифодасидан бошқа нарса эмас эди.

Хуллас, ўша кунлари Президент Администрацияси топшириғи билан Якуб Колас ҳайкали пойига гул қўйиш тантанали маросимини ўтказиш керак бўлиб, унга қизғин тайёргарлик кўрилди. Масъул идоралар томонидан Тошкентда яшовчи белорус миллатига мансуб ватандошларимиз қидириб топилди ва улар ўзларининг миллий кийимларни кийиб, тайинланган кунда майдонга бориб туриш тайинланди. Улар кўпчилик эмас экан, 5-6 киши бўлиб келишди, уларга бошқа миллат вакилларини қўшиб, Ўзбекистон бағрикенг диёр эканлигини намойиш этиладиган бўлди. Бош вазир ўринбосари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида тадбир ўтган бўлсада¸ бу “юқорига” ёқмаган.

Тадбирни бошқатдан ўтказиш керак бўлиб қолди ва Президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари, барча мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шоир ва ёзувчилар, артистларни бир жойга йиғиб, 3 кун давомида тадбирга тайёргарлик кўрилди ва 3 маротаба “репитиция” ўтказилди. Унда ким қаерда туриши, кимлар сўзга чиқиши ва нималар дейиши, оммавий ахборот воситаларига кимлар интервью бериши ва унда нималар дейилиши нуқтама-нуқта батафсил кўриб чиқилди.

Айримларнинг “мунча воҳима?” деб сўрашларига “Лукашенкога кўрсатиб уни хурсанд қилиш керак экан”, деб айтишди.

Ўша тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид сўзга чиқиб, Якуб Коласни “улуғ бобокалонимиз” деганида “дод” деворганман.

Хуллас, мана шунақа гаплар.

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Бу рукнда берилган материаллар муаллифлари қарашлари Озодлик қарашларига мос келмаслиги мумкин.​

XS
SM
MD
LG