Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:32

“Алкотестер алкогол ичмаган деб кўрсатди, лекин врач туҳмат хулоса ёзиб берди”


Хоразм вилоят, Хива туман, Арвиқ маҳалласида истиқомат қиладиган уста Руслан Қурбоновнинг OzodMikrofonга арз қилишича, у автомашинасини спиртли ичимлик ичмай бошқарган, алкотестер унинг ичмаганини кўрсатиб турган бўлса ҳам, лекин ЙҲХБ ходими ва нарколог врач уни ичган деб расмийлаштирган.

Руслан Қурбоновнинг айтишича, врач уни юргизиб кўриб, шундан уни ичган деган хулоса ёзиб берган:

“24 июль кечки соат 9 ларда ишдан қайтаётганимда мени постда тўхтатишди. ЙҲХБ инспектори менга ичгансан, ҳиди келяпти деди. Мен машинадаги шеригим ичган, мен ҳушёрман, ишдан чарчаб келяпман дедим. Кейин алкотестер берди, пуфладим. Ҳеч нарса кўрсатмади. Шундай бўлса ҳам, машинамни жарима майддончасига олиб борди ва у ерда ҳам 3-4 марти пуфлатди, ҳеч нарса чиқмади.

“Алкотестер алкогол ичмаган деб кўрсатди, лекин врач туҳмат хулоса ёзиб берди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:25 0:00
Бевосита линк

Сўнгра наркология диспансерига олиб борди. Врач ҳам ўзининг алкотестерида 3-4 марта пуфлатди, нол. Очиқда турган бир стакан бериб пуфла деди. Мен бу стканга пуфламайман, ҳозир ҳамма жойда вирус, деб бош тортдим. Кейин врач у ёқ, бу ёққа юрғизди, битта оёғимни кўтаргизиб кўрди. Барибир ичгансан, деди. Мен қонимдан анализ олинглар, экспертиза қилинглар десам ҳам, ичган деган хулоса ёзиб берди.

25-26 июль кунлари қаттиқ карантин бўлгани учун ҳеч қаерга чиқа олмадим. 27 июлда туман прокуратурасига мурожаат қилсам, карантин деб аризамни қабул қилмади. Вилоят прокуратураси, суди ҳам аризамни қабул қилмади. Кеча суд бўлди, судья ҳам менинг эътирозларимга қулоқ солмади ва врачнинг ёлғон кўрсатмасини текшириб ҳам кўрмасдан ҳайдовчилик ҳуқуқимдан бир ярим йилга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима тайинлади. Менга очиқдан очиқ туҳмат бўлди. Арзимни ҳеч ким эшитмаяпти”.

Руслан Қурбоновнинг айтишича, врач-нарколог қабулида бўлган куни унга хулоса нусхаси ҳам, инспектор протоколининг нусхаси ҳам берилмаган.

Руслан Қурбонов бу ҳужжатларнинг нусхасини фақат 13 августда бўлиб ўтган судда қўлга олган:

"Врач хулосасида ҳам, инспектор протоколида ҳам мени алкотестердан бош тортди, деб ёзиб берибди. Бу ёлғон. Агар ишонишмаса камералардаги ёзувларни кўриб чиқишсин. Нега холис гувоҳлар чақирилмади, нега ҳаммаси врачу инспектор келишуви остида бўлди? Мен прокуратурадан бу воқеани холис текшириб чиқишини талаб қиламан!"

Врач-нарколог хулосаси
Врач-нарколог хулосаси

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG