Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:56

“Кобальт” эгаси акамга биров “Нексия-3” да содир этган қоидабузарлик учун жарима келди”


Жиззах шаҳрида истиқомат қиладиган тадбиркор Диёр Абдусамадовнинг айтишича, унинг акаси номига содир этилмаган қоидабузарлик учун жарима келган.

Тадбиркорнинг иддао қилишича, Зомин туманида қоидабузарлик содир бўлган кун уларнинг “Кобалт” автомобили ҳатто у жойда бўлмаган.

Жарима мактуби
Жарима мактуби

“Уйга ГАИдан жарима мактуб келди. Очиб қарасак протоколда бизнинг машинамиз номери ёзилгану, лекин бошқа автомобилнинг расми ва давлат рақами турибди. Ўқиб кўрсак қоидабузарлик Жиззах вилоятининг Даштобод аҳоли пунктида 15 июль куни содир этилган экан. Даштобод томонларга бормаганимизга уч йил бўлди. Нега энди биз емаганимиз сомса учун 223 минг сўм тўлашимиз керак?! ГАИга бориб кўрсатдик, қаранглар бизнинг машина Кобальт, расмдаги Нексия-3 'экан, номери ҳам бошқа десак, расм адашиб қўйиб юборилган, барибир жаримани тўлайсизлар, дейди. Тўламаймиз десак, МИБ бориб ундиради, деди. Кейин уйга МИБ келди, уларга ҳам кўрсатиб тушунтирсак, бўлмаса судга беринглар, деб кетди. Энди судга бермоқчимиз”.

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG