Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:54

Фармацевтика маҳсулотлари экспорти вақтинча тўхтатилди


Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан уларни олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди.

Бу ҳақда хабар қилган ССВга кўра, айрим турдаги фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш фақат Махсус комиссия қарори асосида амалга оширилади.

Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш учун рухсат бериш тартиби кейинроқ эълон қилинади.

Озодлик 15 июль куни Ўзбекистон дорихоналарида дорилар тақчиллиги кузатилаётгани тўғрисида хабар қилганди.

Озодлик боғланган дорихоналарда вирусга қарши асосий дорилар йўқлиги маълум бўлди. Мавжуд айрим дорилар эса, эпидемиягача бўлган нархдан 3-4 баробар қимматга сотилмоқда.

Президент Мирзиёев ҳам дори етишмовчилиги муаммоси мавжудлигини тан олиб, дори воситаларининг уч ойлик захирасини яратишга топшириқ берди.

XS
SM
MD
LG