Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:08

Ўзбекистонга қайтолмаётган мигрантлар Қозоғистон чегарасидан олисроққа кўчирилди


Чегарадаги ўзбекистонликлар: Сайланганда халқ керак эди, сайлангандан кейин керак эмасми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:25 0:00

Оренбург область, Соль-Илецк шаҳри яқинида стихияли равишда ҳосил бўлган мигрантлар лагерида тўпланиб қолган ўзбекистонликлар ўз юртига қайта олмаётганидан шикоят қилган эди. Видео Озодликда биринчи марта 3 июлда эълон қилинган.

Тақрибан икки ҳафтадан буён Қозоғистон йўл беришини кутиб турган ўзбекистонлик бир неча юз меҳнат муҳожири 3 июль куни Оренбург областининг Қозоғистон чегарасига яқин Соль Илецк шаҳри яқинидан Самара областига чегарадош Бузулук туманига кўчирилди. Бу ҳақда Озодликка 6 июль куни муҳожирлар вакиллари хабар қилди.

Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутаётган меҳнат муҳожирларининг айтишича, шу кунда Оренбург областида Ўзбекистонга етиб олиш учун Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан йўл беришини кутиб турган тақрибан 1750 ўзбекистонлик бор.

Ўзини қашқадарёлик Бек, деб таништирган йигит бундай деди:

“Соль-Илецкдан бизни 7 та автобусга ўтқазиб, капаларимизни буздиртириб, 410 кишини Бузулук районига олиб келиб ташлашди”.

Бекнинг айтишича, улар кўчирилган жойда 300 ўзбекистонлик бўлиб, шу кунда жами 700 нафардан ортиқ меҳнат муҳожири тўпланган.

“Ҳаммаси бўлиб, Маштаководаги 1000 кишини ҳам қўшганда ҳозир 1700 ўзбекистонлик Қозоғистон ўз ҳудудидан ўтишимизга рухсат беришини кутиб турибмиз” деди Бек.

Қашқадарёлик Бек билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:01 0:00
Бевосита линк

Меҳнат муҳожири айтаётган бу маълумот юзасидан Оренбург маъмурларидан 6 июль куни қўшимча информация олишнинг имкони бўлмади.

Бу мавзу OzodNazarнинг бугунги сонида ҳам кўтарилди.

Айни пайтда...

963 қирғизистонлик 20 та автобусда Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан Қозоғистон орқали ўз мамлакатига етказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон расмийлари хабар қилди.

Айни пайтда...

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси уйига қайтиш илинжида бўлган меҳнат муҳожирларини Россия—Қозоғистон чегарасидан муайян ҳақ эвазига ўтказиб қўйишни таклиф қилаётганларга ишонмасликка чақирди.

Элчихонанинг билдиришича, “йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия—Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб, турли эълонлар тарқатмоқда”.

Элчихона бу ёлғон эканини, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда карантин чоралари, жумладан, мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётганини таъкидлади.

“Афсуски, шу кунларда Самара вилоятидаги Большая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Соль-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги ёлғон хабарларга ишониб Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва Қозоғистон орқали ватанимизга қайтиш истагини билдирмоқда”, -дейилади хабарда.

Элчихона муҳожирларни бир ерга тўпланиш коронавирусга чалиниш эҳтимолини кучайтириши тўғрисида огоҳлантирди.

Айни пайтда...

Жорий йилнинг 6 июлидан 19 июлигача 19 та рейс орқали хориждаги ўзбекистонликлар юртига олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

Хориждаги ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича навбатдаги чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ равишда тасдиқланган.

Жадвалга кўра, 6 - 12 июль кунлари қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар амалга оширилади:

6 июль – Сеул-Тошкент-Сеул
6 июль – Тошкент-Москва-Тошкент
7 июль – Тошкент-Истанбул-Тошкент
8 июль – Тошкент-Сеул-Тошкент
8 июль – Минск-Тошкент-Минск
9 июль – Тошкент-Москва-Тошкент
10 июль – Сеул-Тошкент-Сеул
10 июль – Тошкент-Дубай-Тошкент
11 июль – Тошкент-Москва-Тошкент
12 июль – Санкт-Петербург-Тошкент-Санкт Петербург

13 июлдан 19 июлгача эса қуйидаги йўналишлар бўйича чартер рейслар амалга оширилади:

13 июль – Сеул-Тошкент-Сеул
13 июль – Тошкент-Москва-Тошкент
14 июль – Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент
15 июль – Москва-Тошкент-Москва
15 июль – Тошкент-Сеул-Тошкент
16 июль – Истанбул-Тошкент-Истанбул
17 июль – Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент
18 июль – Тошкент-Москва-Тошкент
19 июль – Тошкент-Владивосток-Тошкент

Юртга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликларга ўзлари юрган мамлакатлардаги Ўзбекистон элчихона ва консулликларига мурожаат қилиб, рўйхатга ёзилиш таклиф этилган. Чипталарни эса халқаро аэропортлардаги Uzbekistan Airways кассаларидан парвозга тўрт соат қолганда сотиб олиш тавсия қилинган.

XS
SM
MD
LG