Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:49

Ички ишлар вазирлиги узрини қабул қилдингизми?


Абдураҳмон Ташанов
Абдураҳмон Ташанов

Андижонда бўлган ҳолат юзасидан ҳар бир айбдор жавобгарликка тортилади ва тизимимизни шаффофлаштирамиз. Ҳолат юзасидан барчадан узр сўраймиз”, деди Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов 1 июль куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган брифингда.

ИИВ расмий вакили узрни фуқаро Алижон Абдукаримовнинг Андижон шаҳар ИИБ 4-бўлимида қийноққа солингани оқибатида ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан сўради.

Ҳодиса ортидан ИИБнинг уч ходими мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш, гумонланувчини қийноққа солиш ҳамда шафқатсиз муомала қилишда айбланиб, қамоққа олинган.

ИИВ расмий вакили узрни барчадан, яъни бутун жамоатчиликдан сўради. Барчанинг ичида бугунги суҳбатдошимиз, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, журналист Абдураҳмон Ташанов ҳам бор ва унга, куннинг бошқа саволлари қаторида, сарлавҳага чиқарилган саволни ҳам бердик.

Ички ишлар вазирлигининг узрини қабул қилдингизми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:04 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG