Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:41

OzodSuhbat: Фарғона ҳокимлиги матбуот котиби Сўх жанжали бўйича саволларга жавоб берди


Муҳаммаджон Обидов, Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.
Муҳаммаджон Обидов, Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.

31 май куни Сўх эксклавида жароҳат олган ва ўқдан яраланганларнинг аҳволи яхшими? Эксклавдаги вазият қандай? Икки давлат ҳукумат раҳбарлари учрашуви қандай натижа билан якунланди? Сўхликларни суюнтирадиган қандай янгилик бор? Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевни оломон тошбўрон қилди, деган гаплар қанчалик асосли? Абдулла Ариповнинг сўхликлар билан учрашуви чоғида “Ғаниев кетсин!” деган ҳайқириқлар янграганини қандай изоҳлайсиз?

Озодликнинг шу ва бошқа бир қатор саволларга Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари, журналист Муҳаммаджон Обидов жавоб берди.

Овози вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевники, деб иддао қилинаётган видео ва аудио суҳбат ёзиб олинганидан сўнг пайдо бўлди ва шу сабабли улар юзасидан Муҳаммаджон Обидовга савол берилмади.

Муҳаммаджон Обидов билан суҳбатни эфирга тайёрлаш жараёнида унинг баёнотларида баъзи ноаниқликларга йўл қўйилгани маълум бўлди:

Обидовнинг айтишича, 31 май кунги жанжал давомида қирғиз томони 15 фуқароси жабрланганини айтган. Бироқ Азаттиқ радиосининг хабар қилишича, жабрланганлар сони 25 дир.

Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов бугунги суҳбат давомида калтакланган ҳаворанг кўйлакдаги мулозим Шуҳрат Ғаниев экани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Суҳбатда Обидов: ​"Шуҳрат Ғаниев тошбўрон қилинмади. У киши ҳам оломон ичида юрди, одамларни тинчлантиришга уринди. Аммо тошбўрон қилинган одам Шуҳрат Ғаниев эмас", деди.

Унинг айтишича, тошбўрон қилинган мулозим 31 май куни Сўх туманига борган собиқ ҳоким Таваккал Раҳимовдир.

"У охирги ҳокимдан аввалги ҳоким эди, Таваккалжон, деган йигит. У қайси сабабдан Сўхга бориб қолганини мен билмайман. Лекин, шу одам бошига тош тегиб, ўша одамларни тинчитмоқчи бўлганда, одамларни чегарадан узоқроққа силжитмоқчи бўлганда, Қирғизистон томонидан келиб тушган тош бошига тегди. Шунинг учун уни қуршаб олишди. Озгина тиббий ёрдам олди, ҳозир аҳволи яхши", деди Обидов.

Бироқ 31 май куни ижтимоий тармоқларда Сўхдаги оломон томонидан вилоят ҳокими тошбўрон қилингани айтилган кўплаб видеолар тарқалди.

Видеоларда ҳарбийлар қуршовидаги басавлат мулозимни одамлар тошбўрон қилаётгани акс этган. Тошбўронга гувоҳлар юзига ниқоб тақиб олган ва ёнидаги ҳарбийлар қуршовида оломон орасидан чиқишга ҳаракат қилган мулозимнинг Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эканини иддао қилмоқда.

Видеодан бино ёнига йиғилган юзлаб одам, Сўх туман халқини қийнаётган йўл, сув ва ёпиқ турган чегара муаммоси йиллардан буён ечилмаётгани учун айблаб, мулозимни тошбўрон қилгани тушунилади.

Қуйида Муҳаммаджон Обидов билан суҳбатни тингланг:

OzodSuhbat: Фарғона ҳокимлиги матбуот котиби Сўх жанжали бўйича саволларга жавоб берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:19 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG