Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:01

Мирзиёев Сардоба фожиаси дунёнинг етакчи экспертлари иштирокида текширилишини айтди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидаги техноген офатни таҳлил этиш учун Франция, Туркия ва Россия каби мамлакатлардан дунёнинг етакчи экспертлари таклиф этилиши ва улар воқеага холисона баҳо беришини маълум қилди.

15 май куни офатдан талафот кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида бўлган Мирзиёев бундай ҳодиса такрорланмаслиги учун текширув муҳимлигини таъкидлади.

"Сирдарё ва Жиззах вилоятларини ривожлантириш нуқтайи назаридан – чорвага ҳам, экинларга ҳам, парранда, балиқларга ҳам сув керак. Бу тўғри қарор бўлган. Лекин шундай талафот бўлди, [энди] келажакда ҳар бир қилган ишимизни янада пишиқроқ, пухтароқ, мукаммал қилишимиз керак", – деди Шавкат Мирзиёев.

Сардоба сув омборининг қурилиш ишлари 2010 йилда бошланиб, 2017 йилда якунига етказилган эди.

Шу ой бошида рўй берган офат оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.

Терговни Давлат Хавфсизлик Хизмати олиб бормоқда. Ҳозирга қадар дастлабки гумонланувчилар ёки сув омборининг бузилган 6-пикет деворини қурган қурилиш ташкилоти номи очиқланган эмас.

XS
SM
MD
LG