Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:25

OzodDayjest: Андижонлик шифокорнинг Сенат раиси Норбоевага мурожаати ижтимоий тармоқдан ўчиртирилди. Расмийлар бунга муносабат билдирмади


Шифокор арзи интернетдан ўчиртириб ташлангани юзасидан расмийлар муносабат бидирмади.
Шифокор арзи интернетдан ўчиртириб ташлангани юзасидан расмийлар муносабат бидирмади.

Тошкент босқинида ўлган рус аскарлари шарафига бутхона тиклангани аждодлар хотирасига ҳақорат деб баҳоланди. Депутат карантин даврида талабаларнинг шартнома пули қисқартирилиши керак​, деб ҳисоблайди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Депутат: Карантин даврида талабаларнинг шартнома пули қисқартирилиши керак

Ўзбекистон олий ўқув юртларида онлайн таълим тизимига ўтилган бир пайтда талабалар шартнома пули қисқартирилиши керак, деб ҳисоблайди халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати, “Адолат” партияси вакили Фаррух Абдуҳамидов.

“Ўзбекистонда олий таълим муассасаси талабаларининг 90,2 фоизи тўлов шартномаси асосида таҳсил олади. Шартнома пулини тўловчиларнинг аксари эса оддий ишчи халқимиз бўлса ажабмас. Бугун 1,5 миллион ишсиз бўлган (аслида бу рақам 5-6 миллиондан кам эмас) оилалар фарзандларининг тўлов шартнома пулларини тўлашда турли муаммога дуч келаётганлари табиий” дейди депутат.

“Адолат” партияси сайловчилар фикрини инобатга олган ҳолда, 2019-2020 ўқув йили иккинчи ярми учун тўланадиган контракт суммасидан 2 ойни қисқартиришни таклиф этади.

Таъкидланишича, шартнома пули қисқартирилмаса, ишсиз ота-оналар баттар қарзга ботади. Натижада пандемия тугаса ҳам, муаммо якун топмайди.

Депутат ҳозирда амалда бўлган масофавий таълим шароитида олий таълим муассасаларининг харажатлари ҳам қисқарганини эслатиб ўтган.

Шифокорнинг Сенат раисига арзини ижтимоий тармоқдан ким ўчиртирди?

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани марказий поликлиникаси бўлим мудири О. А. ижтимоий тармоқ орқали Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевага иссиқ овқатсиз ишлашаётгани, сифатли ҳимоя воситаларини ўз маошларидан сотиб олишга мажбур бўлаётганларидан арз қилган (www.xabar.uz, 19 апрель).

Аммо орадан кўп ўтмай, шифокорнинг мурожаати интернетдан ўчиртирилган. Шифокор Xabar.uz журналисти билан мулоқотда мурожаатни ўчириш борасида ким топшириқ берганини очиқламаган.

Аммо халату қалпоқлар, ҳатто иш жараёнида зарур бўладиган дафтар-қоғоз-қаламгача маошдан сотиб олиш одат тусига айланганини оғриқ билан айтган.


Яқинда Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят бўйича коронавирусга чалинган 90 беморнинг 78 нафари тиббиёт ходими эканини маълум қилган эди.

“Энди оддий мантиқ тарозига қўйинг: етарлича ҳимоя воситалари билан таъминланган экан, нега вилоятда коронавирус инфекцияси юқтирган шифокор кўп?! Ҳаддан зиёд кўп?! Беморлар ҳаёти учун жон олиб-жон бераётган шифокорларни етарлича ҳимоя қилмай туриб, бу балони даф қилиш мумкинми ўзи?!” деб ёзади интернет нашр.

Шифокор арзи ҳолининг интернетдан ўчиртириб ташлангани юзасидан на Сенат раиси, на соғлиқни сақлаш вазири ва на бошқа ваколатли идоралар муносабат билдирган.

Тошкент босқинида ўлган рус аскарлари шарафига бутхона тиклангани аждодлар хотирасига ҳақорат деб баҳоланди

Тошкентни босиб олишда ҳалок бўлган 25 рус аскари шарафига Камолон маҳалласида 1865 йилда қурилган ва вақт ўтиб емирилган бутхона тўлиқ реставрациядан чиқарилиб, атрофи ёдгорлик мажмуасига айлантирилди. Мазкур ҳодиса блогерлар томонидан танқидий баҳоланди.

“Бу бутхонани таъмирлаш, назаримда, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда қилиши шарт бўлган ишлардан бири эмасди. Аввало, биринчи галда реставрацияга муҳтож миллий меъморий обидаларимиз тиқилиб ётибди”, деб ёзди блогер Муҳрим Аъзамхўжаев.

Қайд этилишича, Тошкент мудофаасида шаҳид бўлганлар хотирасига бир лавҳача ҳам йўқ бир пайтда босқинчиларга атаб бутун бошли ёдгорлик мажмуаси тиклангани аждодларга ҳақоратдир.

“Ўша босқинчилар таъсиридан мустақил бўлганимизга қарийб 30 йил бўлди. Босқинчилар ҳануз ҳурматда. Ҳимоя қилган ўзбек ўғлонларини эса тарих дарсликларида ҳам эслашмайди. Ғалати. Жуда ғалати. Ишқилиб тарихга нисбатан бундай муносабатимизни келажак кечирса бўлди”, деб ёзди блогер Нозим Сафари.

Бутхона тикланган кунларда “Кремлнинг Ўзбекистондаги пропаганда карнайи” деб аталадиган vesti.uz сайтида чор генерали Черняевга Тошкентни босиб олиш керак бўлмагани ҳақида тарихий факт бузиб кўрсатилган мақола чоп этилди.

“Раҳматли Тоғай Мурод айтганидек, буларга қўйса, Ленинни отам, Крупскаяни онам дедиртиради ва тарихни булғаб, Тошкент ўз ихтиёри билан ўрис империясига қўшилган, деган қўшиқни қайта куйлай бошлайди. Албатта, биз тарихий обидалар ва ҳайкалларга қарши курашадиган майда миллат эмасмиз. Лекин миллий тарихимизни босқинчилар бузиб, қайта ишлаб беришига ҳам кўнмаслигимиз лозим”, дея ушбу ҳолатга муносабат билдирди блогер Отабек Бакиров.

XS
SM
MD
LG