Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:42

АҚШ президенти Дональд Трампда коронавирус топилмади


Президент Трамп америкаликларга COVID-19 бўйича мурожаат қилмоқда, 12 март, 2020
Президент Трамп америкаликларга COVID-19 бўйича мурожаат қилмоқда, 12 март, 2020

Оқ уй шифокори Шон Конли АҚШ президенти Дональд Трампда коронавирус топилмаганини маълум қилди.

- Бу тест салбий натижа кўрсатгани ҳақида тасдиқ олдим, — деди у 14 март куни.

Аввалроқ Трамп Флоридада Бразилиялик дипломатлар билан кўришган эди. Трамп билан учрашган дипломатларнинг бир нечтасида кейинроқ коронавирус аниқланган.

13 март куни Вашингтондаги Бразилия элчихонаси Трамп билан овқатланган делегация вакилларида COVID-19 аниқланганини маълум қилди.

Сўнгра Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг маслаҳатчисида вирус аниқланди. Маслаҳатчи Флоридада Трамп билан бирга овқатланган ва расмга тушган.

Болсонарунинг ўзида вирус аниқланмади, аммо унга қўшимча анализ топшириш ва икки ҳафта давомида уйда ўтириш тавсия қилинди.

13 март куни Трамп коронавирус билан боғлиқ фавқулодда вазият эълон қилди.

Орадан кўп ўтмай Намояндалар палатаси касалликка чалинганлар анализларини бепул текшириш ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш масаласида қарор қабул қилди.

14 март куни Оқ уй бундан сўнгра президент Трамп ҳамда вице-президент Майк Пенс билан яқиндан мулоқот қилмоқчи бўлган ҳар қандай шахс тана ҳарорати текширилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG