Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:00

Андижондаги хусусий мактабда 82 нафар ўқувчи ва ўқитувчи заҳарланди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Андижон шаҳридаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy хусусий мактабида 30 сентябрь куни 82 нафар ўқувчи ва ўқитувчи овқатдан заҳарланди.

Халқ таълими вазирлигининг билдиришича, 30 сентябрда мактабга келган ўқувчилар сони 217 нафарни ташкил этган. Тушлик пайтида 75 нафар ўқувчи ҳамда 7 нафар ўқитувчи овқатдан заҳарланган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, заҳарланганлардан 12 нафар ўқувчи вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига, 14 нафар ўқувчи ва 3 нафар ўқитувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига ҳамда 49 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

“Ҳозирда заҳарланган ўқувчи ва ўқитувчилар шифокор назоратида бўлиб, уларнинг соғлиғи яхшиланмоқда”, дейилади расмий билдирувда.

Сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида Озодлик радиоси бир неча маротаба оммавий заҳарланиш ҳолатлари тўғрисида ахборот берди.

27 сентябрь куни Бекободдаги 15-сонли болалар боғчаси тарбияланувчиларидан 19 нфари заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилган эди.

Наманган вилояти Чуст туманида 22 сентябрда тўйда иштирок этган элликдан зиёд меҳмон овқатдан заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилди.

XS
SM
MD
LG