Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:08

Навальний етакчилик қилган фондга қарши 1 миллиард рубль маблағни ювиш бўйича жиноят иши қўзғатилди


Алексей Навальний
Алексей Навальний

Россия Тергов қўмитаси мухолифатчи Алексей Навалний етакчилик қилган Коррупцияга қарши кураш фондига қарши "бошқа шахслар томонидан ўзлаштирилган пул маблағлари билан молиявий амалиётлар ўтказиш" бўйича жиноят иши қўзғатди.

Қўмита сайтида хабар қилинишича, жиноят иши Россия Ички ишлар вазирлигига келган материаллар асосида қўзғатилган.

Ички ишлар вазирлиги тақдим этган материалларга кўра, Коррупцияга қарши кураш фонди бир миллиард рублга яқин маблағни легаллаштирган.

Тергов маълумотларига кўра, "2016 йил январидан 2018 йил декабрига қадар "Коррупцияга қарши кураш фонди" нотижорий ташкилотига алоқадор шахслар, шу жумладан фонд ходимлари, учинчи шахслар томонидан бир нечта банкларга ўтказилган йирик миқдордаги миллий ва хорижий валюталарни Москвадаги Cash-in ва Recycling банкоматлари воситасида ўзлаштирганлар.

Тергов қўмитасининг маълум қилишича, "жиноятга алоқадор барча шахсларни аниқлаш ва уларни тутиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда".

"Жиноят йўллари билан топилган пул маблағларини легаллаштириш ва ювиш" моддасига мувофиқ, жиноят иши фигурантлари 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG