Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:31

Хусусий шахсларга ГЭС қуришга рухсат берилди - наманганлик пенсионер ҳам мини ГЭС қурмоқчи


ГЭС қурмоқчи бўлган Иброҳимжон Тўхтабоев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:56 0:00
Бевосита линк

ГЭС қурмоқчи бўлган Иброҳимжон Тўхтабоев билан суҳбат

"Узгидропроект" АЖ вакилининг Озодликка 5 июль куни айтишича¸ хусусий шахсларга гидростанция қуришга изн берилган. Бу эса ўз навбатида мулозим таъбирича "хаëлпараст-тадбиркорлар" кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Наманган вилояти Уйчи туман Хизиробод шаҳарчасида яшовчи 73 яшар ирригатор Иброҳимжон Тўхтабоев Норин дарëсига мини ГЭС қуриш режасинининг қабул қилинмаëтгани ҳақида 1 июль куни президент қабулхонасига арз қилди.

Бундан олдин у Наманган вилоят ҳокимияти ва республика Гидропроект ташкилотига ўз лойиҳасини тақдим этган.

Республика Гидропроект ташкилотининг Озодлик суҳбатлашган мутахассиси бу лойиҳани навбатдаги "хаëлпарастлик маҳсули" деб атади.

Наманганлик Иброхимжон Тўхтабоев Озодлик билан суҳбатда “ бу ғоя хаëлпарастлик эмас, балки реал ҳисоб-китоблар” устига қурилганини айтади:

- Норин дарëси каскадига учта мини ГЭС қурилади. Ҳар бир ГЭС 660 киловатт электр беради. Жами 1980 киловатт бўлади. Бу дегани 198 мегават. Агар бу лойиҳа амалга ошса, мен қурган мини ГЭСлар Фарғона вилоятига Тошкентдан шу кунда келаëтган электр энергиянинг 17 бараварини беради. Ўзи шу соҳада ишлаганман. Отам ҳам гидромонтажчи бўлган. Бу арзон ва деярли сув текин энергия чиқарадиган тизим¸ дейди суҳбатдош.

Уйчилик хаëлпараст

Республика Гидропроект идорасининг матбуотга гапириш ваколати йўқлиги учун исми очиқланмаслигини сўраган мулозими ГЭС қурмоқчи бўлган отахонни "хаëлпараст" деб атади.

- Иброҳимжон ота айнан шу соҳа мутахассиси эмас. У гидромонтажчи бўлган. Мини ГЭС бошқа соҳа. Ҳаваскорлик ва хаëлпарастлик маҳсули у киши тақдим этган ғоя¸ деган мутахассис Тўхтабоев проектининг “хом жойларини” санаб берди.

- Биринчидан¸ Норин дарëси трансчегаравий дарë ҳисобланади. Унинг биздан бошқа яна икки эгаси бор. Норин дарëсида бирор гидроускуна ўрнатиш учун Қирғизистон ва Тожикистон давлатидан расмий изн олиниши керак. Тўхтабоев бу муаммони эшитгиси ҳам келмайди. Иккинчидан¸ Норин дарëси соҳилининг бетонлаштирилмоқчи бўлган қисмининг мулкий мақоми аниқ эмас. Яъни¸ ер Тўхтабоевга оид эмас. Учинчидан¸ мини ГЭС учун зарурий параметрлар ва ҳисоб-китоблар аниқ эмас. Бугун 5 июль куни Тўхтабоевга шу сабабларни хат қилиб ëзиб юбордим. Отахон хафа бўлмасину аммо бу бўладиган иш эмас¸ дейди мутахассис.

Хусусий тадбиркор ГЭС қура олади

Республика Гидропроект мулозими “хусусий шахсларнинг гидроқурилма қуришига шу йил апрель ойидан бошлаб изн берилганини” билдирди.

- Хусусий тадбиркор энди электр ишлаб чиқарадиган гидроқурилма ўрнатиши мумкин. Илгари тақиқ бор эди. Битта чўпон сувга чархпалак ўрнатиб¸ машинанинг динамосини осиб иккита лампочка ëқадиган электр олса¸ бориб жарима қилардик. Ускунасини бузиб ташлар эдик. Энди мана апрель ойидан бошлаб вазият ўзгарди¸ дейди суҳбатдош.

"Шу маънода¸ ўша хаëлпараст деб атаганим Тўхтабоевда ҳам мини ГЭС қуриш ҳуқуқи бор. Аммо бу ҳуқуқни олиш учун малакали ҳужжатлар тўплами зарур"¸дейди мулозим.

Озодлик билан суҳбатда Иброхимжон Тўхтабоев тўрт йилдан бери мини ГЭС қуриш ғояси билан ўнлаб идорага мурожаат қилганини айтади.

Давлат қургани маъқул

Хусусий шахслар ва тадбиркорларнинг кичик ГЭСлар қуришига рухсат этилганига қарамай¸ Гидропроект мулозими ҳар қандай ГЭС хавфсизлик билан боғлиқ бўлгани боис¸ уларни қуриш ва эксплуатация қилиш давлат қўлида бўлгани маъқул¸ деган фикрни илгари сурди.

- Норин дарëсининг Намангандан ўтадиган қисмига ўнлаб мини ГЭСлар қуриш давлат режасига кирган. Бундан ташқари¸ Миллий Банк ва Хитойнинг Эксимбанк ширкати ўртасида Андижонда ГЭС қуриш юзасидан 10 миллион долларлик шартнома имзоланди. Битта мини ГЭС 500 хонадонни электр билан таъминлай олади. 70-80 йил капитал таъмирсиз ишлайдиган арзон энергия манбаси¸ бу дейди суҳбатдош.

2017 йил май ойида ташкил этилган “Ўзбекгидроэнерго” АЖ зиммасига 2017-2021 йиллар ичида 42 янги ГЭС бунёд этиш, мавжудларини модернизация қилиш вазифаси юклатилган.

Бундан кўзланган асосий мақсад¸ расмий изоҳга кўра¸ 2025 йилгача экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 1,7 баробарга ошириб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари арзон ва узлуксиз электр етказиб бериш экани урғуланган.

XS
SM
MD
LG