Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:38

Ўзбекистон президенти матбуот эркинлигига тайëр эмасми?


Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланадиган 27 июнь куни ëзиб олинган Қурултой эшиттириши матбуот эркинлигига бағишланди.

Эшиттиришда ижтимоий медиа бўйича эксперт Тўлқин Умаралиев¸ Кун.уз нашри мухбири Алишер Рўзиохунов¸ "Америка овози" радиоси етакчи журналисти Навбаҳор Имомова ва мустақил журналист Исмат Хушев қатнашди.

Суҳбатда Ўзбекистонда ижтимоий тармоқнинг ижтимоий медиага айланиши тадрижи муҳокама қилинди.

Шу билан бирга Ўзбекистон матбуотида тилга олинишига тақиқ қўйилган мавзулар ҳақида ҳам суҳбат борди.

Ўзбекистон президенти матбуот эркинлигига тайëр эмасми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:48:01 0:00

Эшиттиришда Қарийб икки йилдан бери Ўзбекистонни бошқариб келаëтган президент Шавкат Мирзиëев ҳозиргача бирор марта журналистлар учун матбуот анжумани ўтказмагани¸ интервью бермагани¸ шунингдек¸ касб кунида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашмагани ҳам муҳокама қилинди.

XS
SM
MD
LG