Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:55

Отабек Муродовдан адлий рутба ва барча давлат мукофотлари олиб қўйилгани иддао қилинмоқда


Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Отабек Муродов
Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Отабек Муродов

20 июнь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси биносида прокуратура раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган мажлисда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ва президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов вазифасидан бўшатилган бош прокурор Отабек Муродовни адлий рутба ва барча давлат мукофотларидан маҳрум этди.

Бу ҳақда Озодликка бир-биридан мустақил равишда Бош прокуратурадаги икки ходим маълум қилди.

Прокуратура биносида бўлиб ўтган мажлисда иштирок этган прокуратура ходимларининг қўшимча қилишича, 44 яшар Отабек Муродов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210- моддаси (Пора олиш) ва 211-моддаси (Пора бериш) да айбланмоқда.

21 июнь куни Ўзбекистон Сенатининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор унинг ишончини оқламаганини айтди.

"Бу нима деган гап? Мансаб берса, дарров ўзгариб қолади. Вилоят прокурорларидан 100 минг, 50 минг долларлаб олинади. Прокуратура ва солиқ тизимидагиларнинг ҳаммаси порахўр. Мен буни яхши биламан. Мен Муродовга ишонч билдиргандим," деди Шавкат Мирзиёев.

Президент устидан жиноят ишлари қўзғатилган раҳбарларнинг барчаси жазоланишини айтди.

"Прокуратурада коррупция бўлаверадиган бўлса, мен қандай қилиб инвесторларни жалб қиламан? Инвестор депутат ёки ҳукумат одамидан эмас, тадбиркордан сўрайди давлатдаги ҳолат ҳақида. Тадбиркор нима дейди? Прокурор ҳам, вазир ҳам пул олади дейди-да! Собиқ раҳбарларнинг ҳаммаси, у Абдуллаев бўладими бошқасими, катта муддат билан кетади", деди Шавкат Мирзиёев.

Собиқ бош прокурорни порахўрликда айблаган Шавкат Мирзиёев янги бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга прокуратура тизимини ислоҳ қилиш учун олти ой муҳлат берганини айтди:

Бунақа кетишда бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия тизимига бераман. Ниғматилла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман”, деб айтди президент Шавкат Мирзиёев.

Отабек Муродовнинг ишдан олиниши сўнгги 4 йил давомида тўртинчи марта Ўзбекистон бош прокурори ўзгариши бўлди.

2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этган ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллаган эди.

Абдуллаев 2018 йил 31 январ куни Давлат хавфсизлик хизмати (собиқ МХХ) раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлаган эди.

Айни вақтда икки собиқ бош прокурор - Рашиджон Қодиров ва Ихтиёр Абдуллаевга қарши жиноят иши очилган.

25 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказган Ўзбекистон Олий суди раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров устидан суд иши коллегия маслаҳатида кўрилаётганини айтди.

"Тошкент шаҳар судида Рашиджон Қодиров иши доирасида 13 киши иши кўриляпти. Ҳозирда иш коллегия маслаҳатида. Яқин орада эълон қиламиз", деди Холмўмин Ёдгоров.

2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этди ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллади.

Абдуллаев 2017 йил январида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлади.

XS
SM
MD
LG