Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:49

Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлади. Форма учун ота-оналардан бўнак йиғиш тақиқланади


Янги мактаб формаси.
Янги мактаб формаси.

Халқ таълими вазирлиги 2019−2020 ўқув йилидан бошлаб мамлакатда ягона мактаб формаси жорий этилганини ота -оналарга эслатди. Ягона мактаб формаси тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 15 августида қабул қилинган эди.

2018-2019 ўқув йилида ягона мактаб формасини кийиш ўқувчилар учун ихтиёрий эди. Янги ўқув йилидан бошлаб эса мактабга ягона формада келиш мажбурий бўлади.

Қарорга асосан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантиради.

Республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарда аҳолига қулай бўлган жойларда мактаб формасини сотишга ихтисослашган савдо шохобчалари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлигининг билдирувида айтлишича, мактаб формаси нархини ишлаб чиқарувчи ташкилот бозор муносабатларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайди.

Айни пайтда ишлаб чиқарувчилар ҳали тикилмаган мактаб формаси учун ота-оналардан бўнак йиғиши мумкин эмас.

Шунингдек, мактаб директорлари ва синф раҳбарларининг мактаб формасини сотиш жараёнига аралашуви қатъий тақиқланади.

XS
SM
MD
LG